Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАФАРОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЭЛЛИК УЧИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАФАРОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЭЛЛИК УЧИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

30 ноябрь 2022 йил
242
0

Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Зафаробод тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 53-сессияси бўлиб ўтди. 

 

Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибига алоқадор туман ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳамда оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

 

Сессияда кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зафаробод туманидаги Халқ қабулхонасининг маҳалларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда, ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш юзасидан ахбороти тўғрисида;

2. Туман Адлия бўлими томонидан 2022 йил 3-чорагида амалга оширилган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида;

3. Туманда “2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастур”нинг ижросини юзасидан туман Халқ таълими бўлими мудирининг ҳисоботи тўғрисида;

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сон Қарорининг ижроси юзасидан туман Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбарининг ҳисоботи тўғрисида;

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040 сонли Қарорининг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбарининг ҳисоботи тўғрисида;

6. Сув ресурсларини бошқариш, сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини яхшилаш, шунингдек, туманда сувни тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш ҳолати юзасидан туман Ирригация бўлими  бошлиғининг ҳисоботи тўғрисида;

7.  “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам ажратиш тўғрисида;

8. Бошқа масалалар.

 

 

Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар