ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАФАРОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЭЛЛИГИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.
Жорий йилнинг 22 август куни Зафаробод тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 50-сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибига алоқадор туман ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳамда оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияда кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судининг фуқаролар ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир 2022 йилнинг биринчи ярмидаги фаолияти тўғрисида.
2. Туман Адлия бўлими бошлиғининг жойларда норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда коррупцион ҳолатларга барҳам бериш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати бўйича ахбороти тўғрисида.
3. Зафаробод туманида маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш манзилли дастурини тасдиқлаш, футбол бўйича туман футбол жамоасини
2-лига вилоят чемпионати ва “Вилоят ҳокими кубоги” мусобақасида иштирок этиши учун маблағ ажратиш ҳамда туман ҳокимлиги хизмат автомашиналарига ёқилғи ҳамда ёқилғи мойлаш маҳсулотлари олиш учун маблағ ажратиш тўғрисида.
4. Халқ депутатлари Зафаробод туман Кенгашининг 2022 йил 7 июлдаги VI-47-83-3-50-K/22-сонли “Зафаробод туманида 2022 йилда цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш параметрларини тасдиқлаш тўғрисида ” қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.
5. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Бахриев Турсунбой Нарзуллаевичнинг фермер хўжаликларига ажратиб берилган ер майдонларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиб келаётганлиги учун Иқтисодий судга даъво аризаси киритиш ҳақидаги таклифи муҳокамаси тўғрисида.
6. Туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари, жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғининг 2022 йил 6 ойи давомида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида.
7. Туманда 2022-2026 йилларда Халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурнинг ижроси тўғрисида.
8. Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож фуқароларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида.
9. Туман ҳокимининг 2022 йил 12 августдаги “Эшпўлатов Анвар Абдилакимовични Зафаробод туман ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этиш тўғрисида”ги 186-3-50-Q/22-сонли қарорини тасдиқлаш тўғрисида.
10. Зафаробод туман Адлия бўлимининг 2022 йил 2 августдаги 1-16/20-7//926-сонли ҳамда 1-16/20-7//929-сонли тақдимномалари муҳокамаси тўғрисида.
11. Халқ депутатлари Зафаробод туман Кенгаши депутатини чақириб олиш тўғрисида.
12. Бошқа масалалар.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.