Зафаробод туманида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Мана 30 йилдирки, халқимиз ҳаётида том маънода тарихий сана бўлган 8-декабрни юртимизда катта байрам сифатида нишонлаш ўзига хос анъанага айланган. Бугун Зафаробод туманида ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.Тадбир очилишида туман хокими Рахманов Ўткирбек сўзга чикиб тадбир катнашчиларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан самимий табриклади.Тадбир доирасида туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ тумандошларимизга Президент Фармонига мувофиқ «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони топширилди. Тадбир сўнгида туман Маданият бўлимининг хушовоз хонандалари томонидан концерт дастури ташкил этилиб томошибинлар калбида унутилмас тасурот колдирди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.