Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Муносабат :Мурожаатномада қонун устуворлиги таъминлаш ва суд ҳуқуқ соҳасини такомиллаштиришни изчил давом эттиришга алоҳида урғу берилди.

Муносабат :Мурожаатномада қонун устуворлиги таъминлаш ва суд ҳуқуқ соҳасини такомиллаштиришни изчил давом эттиришга алоҳида урғу берилди.

31 декабрь 2022 йил
150
0

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ тизимида адолат ўрнатиш бўйича кўп иш қилинганлиги, афсуски, ҳозир ҳам тергов сифати пастлиги, одамларнинг оворагарчилиги, суд қарорлари ижро этилмай қолаётгани билан боғлиқ ҳолатлар учраётганлиги айтилиб, қисқа муддатда ҳуқуқ-тартибот идораларини янгича ишлашга ўргатадиган, одил судлов сифатини оширадиган тизим яратилиши, бу масалада алоҳида Фармон имзоланиши, энг аввало, одамларимизнинг жойларда судма-суд сарсон бўлиб юришларига барҳам берилиши, бунинг учун адолатли ҳукм ва қарор чиқариш бўйича вилоят судларининг ваколати ҳам, масъулияти ҳам оширилиши алоҳида таъкитданди.

Суд тизимида амалга ошириладиган ишлар, янги ислоҳатлар одил судлов сифатини оширишга, бу эса фуқаро ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, шунингдек, мамлакатимизнинг ривожланишига хизмат қилади.

Давлатимиз раҳбари “Ўзбекистонда мулк ва инвестициянинг ҳимоячиси қайсидир ҳоким ёки вазир эмас, фақат Конституция, қонун ва суд бўлади” деб таъкидлаб ўтдилар.

Дарвоқе, амалдаги қонун ҳужжатларига кўра, давлат органининг мулкдорга қарашли уй, бошқа иморатлар, иншоатлар ёки экинлар жойлашган ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарори муносабати билан мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига қонунларда белгиланган ҳоллар ва тартибдагина йўл қўйилиши, бунда мулкдорга олиб қўйилган мол-мулкка тенг мол-мулк берилиши ва унинг кўрган бошқа зарарлари тўланиши ёуи мулк ҳуқуқи бекор қилиниши билан етказилган зарар тўла ҳажмда тўланиши белгиланган бўлса-да, кейинги вақтларда мансабдор шахслар томонидан ғайриқонуний қарорлар, шу жумладан қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳужжат чиқарилиши натижасида, фуқаролар ёки юридик шахсларнинг мулкий ҳуқуқлари бузилганлиги ҳолатларини кўплаб учратиш мумкин. Ушбу ҳолатлар хусусий мулк дахлсизлиги ва ҳимояси кафолатларини янада кучайтириш давр тақозоси эканлигини кўрсатмоқда.

Мурожаатномада Давлатимиз раҳбари томонидан маъмурий судлар фаолияти ҳақида алоҳида сўз юритилиб, маъмурий судларга ҳоким қароридан норози бўлиб мурожаат қилинган тақдирда, ишларни экстерриториал тартибда, яъни бошқа ҳудудда ҳам кўриш амалиётини жорий қилиш белгилаб берилди.

Бу ўз навбатида, процесс иштирокчиларининг суд ҳокимяти органларининг холислиги ва беғаразлигига бўлган ишончини мустаҳкамлашга имкон яратади.

Суд тизимида амалга ошириладиган янги  ислоҳатлар жамиятда қонун ҳамда адолат усуворлигини таъминлаш орқали инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилишга қаратилган.

Бир сўз билан айтганда инсон манфаатлари, мулки ва ҳуқуқи ҳеч қандай истисносиз биринчи галда ҳимоя қилиниши лозим. Бу жараён эса фақатгина судларда амалга оширилади, яъни судлардан ташқари бошқа манфаатдор ташкилот ёки органлар бир томонлама иш юритилишига йўл қўйилмайди. Суд иккала томоннинг вазиятини тўлиқ ўрганиб, қонуний бахо бериб, адолатни юзага чиқаради.

Зеро, асосий мақсад ҳам судларни фуқароларнинг ишончли ҳимоячисига айлантириш.

 

Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман суди раиси С.Низомов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар