Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАФАРОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЭЛЛИК БЕШИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАФАРОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЭЛЛИК БЕШИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

26 январь 2023 йил
226
0

Жорий йилнинг 26 январь куни Зафаробод тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 55-сессияси бўлиб ўтди. 

 

Жиззах туманлараро иқтисодий суди, Сектор рахбарлари, хоким ўринбосарлари, туман Халк қабулхонаси, туман мажбурий ижро бюроси, туман Адлия бўлими, туман хокимлиги ташкилий кадрлар гурухи рахбари, туман Махалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, туман хокимлиги молия бўлими, туман Халк таълими бўлими, туман мактабгача таълим бўлими, туман маданият бўлими, туман спортни ривожлантириш бўлими, туман Махаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман тиббиёт бирлашмаси, Махалла хайрия жамоат фонди, сиёсий партиялар, фукаролар йигинлари раислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

 

Сессияда кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

1. Жиззах туманлараро иқтисодий суди томонидан 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар бўйича ахбороти тўғрисида;

2. 2022 йил давомида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳамда секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарларининг фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисида;

3.Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зафаробод туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан Зафаробод тумани маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш юзасидан ахбороти тўғрисида;

4. Зафаробод туман прокуратураси томонидан 2022 йил давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

5. Зафаробод туман адлия бўлими томонидан 2022 йил 4 чорагида амалга оширилган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида;

6.  Мажбурий ижро бюронинг Зафаробод туман бўлими томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

7. Зафаробод туманидаги аҳоли пунктлари таркибий қисмларига ном бериш тўғрисида;

8. Маҳалла фуқаролар йиғинларининг аниқ чегараси белгиланган ва кўча номлари кўрсатилган схематик хариталарини тасдиқлаш тўғрисида

9. Халқ депутатлари туман Кенгашининг ҳамда доимий комиссияларининг 2023 йил 1-ярим йиллигига мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисида;

10. Зафаробод тумани ташкил этилганлигининг 50 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида;

11. Туман ҳокимининг сессиялар оралиғида чиқарган қарорларини тасдиқлаш тўғрисида;

12. “Саҳоват ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисида

13. Тумандаги моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож фуқароларни “Темир дафтар”га киритиш тўғрисида

14. “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам ажратиш тўғрисида;

15. Бошқа масалалар.

 

 

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар