Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларининг йўналтирилиши тўғрисида

“Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларининг йўналтирилиши тўғрисида

01 февраль 2023 йил
252
0

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб рақамига жорий йилшу кунга қадармаҳаллий бюджетлар даромадининг режадан ортиқ бажарилишидан ва суд ҳужжатлари ижроси бўйича тушган маблағларидан ҳамда қолдиқ маблағлари жами 93647,6 минг (етти юз етмиш олти миллион саккиз юз эллик бир мингтўққиз юз) сўм маблағ ташкил этилган бўлиб, сектор рахбарлари ва тегишли маҳалла фуқаролар йиғини билан биргаликда туманда аниқланган ижтимоий химояга мухтож бўлган хонадонларнинг тасдиқланган рўйхатларига ва Халқ депутатлари туман кенгаши қарорига асосан жорий йилнинг шу кунигача жами 28 та эҳтиёжманд хонадонларнинг оила аъзолари соғликларини тиклаш, уй-жойини таъмирлаш, жарроҳлик амалиётларини ўтказиш ва бошқалар учун моддий ёрдам сифатида фуқароларнинг банк пластик карталарига жами 28000,0 минг (йигирма саккиз миллион) сўм ўтказиб берилди. Бундан ташқари 10 та “Темир дафтар” руйхатида турган оила хонадонига қуёш сув иситиш тизими ўрнатиш учун 45491,5 минг (қирқ беш миллион тўрт юз тўқсон бир минг беш юз) сўм таъминотчи ташкилотга ўтказиб берилган.

Бу каби хайрия ва саховат ишлари туманимизда давом этмоқда.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди

Зафаробод туман бўлинмаси

катта ҳисобчи Б.Бобоев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар