Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20

РАСМИЙ МУНОСАБАТ.

14 февраль 2023 йил
219
0

Ижтимоий тармоқларда “Зафаробод туманидан гапирамиз ва кўрсатамиз! Ногиронларга ёрдам беринг" мазмунида хабар тарқалган.

 

https://youtu.be/emUnc0h9VjM


Мазкур акс этган ҳолатлар бўйича Зафаробод туман ҳокимлиги ҳодимлари ва тегишли ташкилотлар билан биргаликда ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасида “Лолазор” ҚФЙ да яшовчи фуқаро Норқулов Фарход ижтимоий тармоқларда қилган мурожаати юзасидан,  2010-йилга қадар “Лолазор” ҚФЙ худуди табиий газ билан таьминланган бўлиб,  мазкур йилдан то ҳозирги вақтга қадар суюлтирилган газ балонлари билан узлуксиз равишда таьминланиб келмоқда. Ушбу мурожаатда келтирилган важлар асосида 2019-йилда “Обод қишлоқ" дастури доирасида мазкур ҳудуддаги таббий газ трубалари ечиб олиниб газлаштирилган ҳудудларга берилган. Шунингдек  фуқаро Норқулов Фарход ички йўллар бўйича қилган мурожаати юзасидан 2022-йилда ҳашар йўли билан 600 метр шағаллаштирилган. 2023-йилда эса ушбу ҳудудда кластер усулида 1 км цемент-бетон  йўл қурилиши режага киритилган.

Сухбат жараёнида мурожаатчи Ф.Норқулов туман ҳокими ва ҳомийлар томонидан  кундалик шароитида ишлатиладиган озиқ-овқат (ун, ёғ, шакар в.к) маҳсулотлари доимий равишда бериб келинаётганлигини билдириб ўтди.

Ҳозирги вақтда фуқаро Норқулов Фарходнинг ногиронлик аравачаси мавжуд бўлиб,  ҳаракатланишда бир қанча ноқулайлик келтирганлиги сабабли туман ҳокими томонидан 1 ой муддат ичида электрон юритмали кресло-аравачаси олиб берилиши белгиланиб олинди.                                               

Шунингдек мурожаатчи Ф.Норқулов тумани ҳокими ва тегишли ташкилотлардан эътирози йўқлигини маълум қилди.

 

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар