Зафаробод туманида қайта тикланувчи энергия манбаалари қурилмаларидан самарали фойдаланиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 17 февраль куни Зафаробод тумани Маданият марказида қайта тикланувчи энергия манбаалари қурилмаларидан самарали фойдаланиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Жиззах вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Ғ.Т.Қодиров, тумандаги сектор раҳбарлари, фаоллар ҳамда фуқаролар иштирок этишди.
Йиғилишда Ғайрат Қодиров сўнгги пайтларда мамлакатимизда энергия билан боғлиқ тақчилликлар юзага келгани, унинг ечими сифатида қуёш панелларини ўрнатиш лозимлигини таъкидлаб ўтди. Қуёш панели ўрнатиш билан шуғулланувчи Solarex компанияси вакиллари ўз хизмат фаолиятини йиғилганларга таништирди.
Йиғилишда фуқаролар томонидан берилган саволларга жавоблар берилиб, 4 нафар "Темир дафтар" да турадиган фуқароларга қуёш сув иситгичлари берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.