Зафаробод тумани прокурорининг Сайёр қабули ва ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 22 февраль куни Зафаробод тумани прокурори, 2-сектор раҳбари А.З.Турсунбоев раҳбарлигида "Бирлик" ҚФЙда Сайёр қабул ўтказилди. Ўтказилган қабул жараёнида 6 та мурожаат келиб тушди. Асосан, электр тармоқлари, ички йўллар бўйича мурожаатлар келиб тушди. Мазкур мурожаатларнинг барчаси жойида ижобий ҳал этилди.
Шунингдек туман прокурори, "Бирлик" ҚФЙда ёшлар билан учрашди. Дастлаб Зафаробод туман прокурори ҳозирги вақтда ёшларга қаратилаётган эътибор, имкониятлар ва янгиликлар ҳақида тўхталиб ўтди. Учрашувда ташаббускор ва фаол ёшлар ўзларининг келажак режалари, уларни қийнаётган муаммолар ҳақида очиқ-ойдин гапирди. Ёшлар томонидан билдирилган масалалар, муаммо ва таклифлар прокурор томонидан маъқулланиб, бажарилиши юзасидан керакли вазифалар белгилаб олинди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.