Зафаробод тумани прокурори ёшлар билан учрашди.
Ҳар бир мамлакатнинг келажаги, эртаси унинг ёшлари нечоғлик салоҳиятли эканлиги билан узвий боғлиқдир. Шу сабабли ҳам давлатимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор кун сайин ортиб бормоқда.
Жорий йилнинг 24-январь куни Зафаробод тумани прокурори, 2-сектор раҳбари А.З.Турсунбоев, "Ёрқин" ШФЙда ёшлар билан учрашди. Дастлаб туман прокурори А.З.Турсунбоев, ҳозирги вақтда ёшларга қаратилаётган эътибор, имкониятлар ва янгиликлар ҳақида тўхталиб ўтди. Ушбу ташкил этилган учрашувдан кўзланган асосий мақсад ёшларни ишбилармонлик ва тадбиркорликка қизиқтириш, касб-хунарга ўқитиш ҳамда дехқончилик орқали бандлигини таъминлаш ва даромад манбайини яратишдан иборат. Учрашувда ташаббускор ва фаол ёшлар ўзларининг келажак режалари, уларни қийнаётган муаммолар ҳақида очиқ-ойдин гапирди. Ёшлар томонидан билдирилган масалалар, муаммо ва таклифлар туман прокурори томонидан маъқулланиб, керакли вазифалар белгилаб олинди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.