Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод туманида Адлия органлари оилавий ажримлар, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Зафаробод туманида Адлия органлари оилавий ажримлар, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

10 март 2023 йил
106
0

Вилоят Адлия бошкармаси бошлиғи ўринбосари Б.Пирхалов ҳамда туман Адлия бўлими томонидан Зафаробод туман Адлия бўлими биносида оилавий ажримларнинг олдини олиш, ажрим ёқасида турган нотинч оилалар билан ишлаш, оилалардаги келишмовчиликлар натижасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

 

Шунингдек, иштирок этганларга, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 майдаги “2022-2023 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 259-сонли қарорининг мазмун моҳияти ҳамда оилалардаги нотинчлик, зўравонликнинг болалар тарбиясидаги салбий оқибатлари ҳақида тушунчалар берилди.
Маҳаллаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами учун берилган имтиёзлар, моддий ёрдам, нафақа тайинлаш, ишсизликдан ҳимояланиш, вақтинчалик бир марталик иш билан банд бўлиш, ижтимоий ёрдам олиш тартиби тушунтирилди.

 

Оила кодекси ҳамда оилавий қадриятлар бўйича қонунчилик нормалари бўйича берилган саволларга жавоблар берилди. Шунингдек 2 та оилавий низога барҳам берилиб, оилалар яраштирилди. Энг қувонарлиси боланинг ота-она бағрида ўсишликга эришилди.

 

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар