Зафаробод тумани "Ёрқин" ШФЙда "Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш" бўйича тарғибот ишлари давом этмоқда.
Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш барча даврларда ҳам давлатнинг жиддий ва муҳим масаласи ҳисобланиб келинган. Ҳаммамизнинг олдимизда турган муҳим масала бу ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш. Чунки, ёшлар бизнинг келажагимиз. Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон ёшлар ўртасида турли хил иллатларни олдини олиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида салмоқли ишларни амалга оширилмоқда.
"Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2022 йилдаги “2022-2023 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тастиқлаш тўғрисидаги" 259- сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида, тарғибот тадбирлари ўтказиляти.
Хусусан Зафаробод тумани "Ёрқин" ШФЙ ҳудудида "Ёшлар еткачилари" томонидан ҳам бу борада самарали ишлар ташкил қилиниб, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида, тунги вақтларда ИИБ ходимлари билан бирга рейд тадбирларига чиқишмоқда.
Зафаробод туман Адлия бўлими бошлиғи Б.Икромов