Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » МАЙДА БЕЗОРИЛИК ВА УНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ ???

МАЙДА БЕЗОРИЛИК ВА УНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ ???

29 апрель 2023 йил
184
0

Статистик маълумотларга кўра, судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришда юртимизда энг кўп қайд этилаётган ҳолатлардан бири бу жамоат тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик ҳисобланади.

Жамоат тартибига қарши ҳуқуқбузарлик деганда, жамиятда юриш-туриш қоидалари ва жамоат осойишталигини таъминлаш ҳамда муносиб хулқ-атворда бўлишга асосланган жамоат тартибини таъминловчи ижтимоий муносабатларга тажовуз қилувчи, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик кодексида кўрсатилган ҳуқуққа хилоф, айбли ижтимоий хавфли қилмишлар тушунилади.

Бундай ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликнинг белгиланганлиги Ўзбекистон Республикасининг қонун ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари асосида ўрнатилган ёки ахлоқ меъёрлари билан тартибга солинган жамиятдаги юриш-туриш қоидалари ва уларнинг бузилишига қаратилган муносабатларни маъмурий ва жиноий тажовузлардан ҳимоя қилади.

Майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи каби бошқа хатти-ҳаракатларда намоён бўлади. Бу ҳуқуқбузарлик базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Майда безорилик қасддан ва кўпинча ошкора амалга оширилиши билан ҳам тавсифланади. Айбдор қонунга қарши хатти-ҳаракат қилаётганини тушунади ва шунинг натижасида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар осойишталигининг бузилишига йўл қўяди. Майда безорилик гоҳида эгри ниятни кўзлаб амалга оширилади. Ҳуқуқбузарлик содир этиш вақти 16 ёшга тўлган шахс майда безориликнинг субъекти бўлади.

Жиноят ишлари бўйича

Зафаробод туман суди раиси Ж.Бахронов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар