ЗАФАРОБОД ТУМАНИДА МАҲАЛЛА ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛАРИ УЧУН СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.
Зафаробод тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан тумандаги энг юқори самарадорликка эришаётган 2-сектор ҳудудидаги Бирлик қишлоқ фуқаролар йиғинида ҳудуднинг хотин-қизлар фаоли Турсунова Ирода Хамзаевнанинг иш тажрибасини тумандаги барча маҳаллалар хотин-қизлар фоллари фаолиятига тадбиқ қилиш бўйича семинар ташкил этилди.
Семинарда Зафаробод туман Оила ва хотин қизлар бўлимининг Маҳалладаги хотин-қизлар ишларини мувофиқлаштириш ва бошланғич ташкилотлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси Нилуфар Қувватова ва тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларидаги хотин-қизлар фоллари ҳамда Бирлик қишлоқ фуқаролар йиғинидаги умумтаълим мактабларининг хотин-қизлар бошланғич ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди.
Семинарда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг иш жараёни самарадорлигини ошириш юзасидан тавсиялар берилди. Шунингдек семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июндаги “Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти, ҳамда маҳаллада хотин-қизлар фаолиятига оид норматив ҳужжатлар билан ишлаш, 7 та йўналиш бўйича амалга оширилган ишлар ва уларнинг маълумотларини дафтарда юритилиши тўғрисида амалга оширилган ишлар ҳақида фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Семинар якунида тумандаги хотин-қизлар фаоллари иш фаолиятларида ўзларини қизиқтираётган саволларига туман Оила ва хотин қизлар бўлимининг Маҳалладаги хотин-қизлар ишларини мувофиқлаштириш ва бошланғич ташкилотлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси Нилуфар Қувватова томонидан жавоблар берилди. Семинар музокара ва мунозараларга бой тарзда, кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.