РАСМИЙ МУНОСАБАТ.
Ижтимоий тармоқларда "Ҳалкда ичишга сув йук, канал қувраб ётибди" мазмунида хабар тарқалган.
Мазкур акс этган ҳолатлар бўйича Зафаробод туман ҳокимлиги ҳодимлари томонидан атрофлича ўрганилди. Ўрганишлар натижасида Зафаробод туманида 2023 йил ҳосили учун пахта ва бошқа экин майдонларини суғориш учун каналлар бўйича навбатлаб суғориш ташкил этилган. Жорий йилда ёзги суғориш мавсуми учун пахта ва бошқа экин майдонларига сув олиш мақсадида ҳудудларда ички каналларда тасдиқланган 5 кунлик навбатлаб суғориш графиги асосида хўжаликлараро ЮР-24 канал, ЮР-25 канал ва ЮР-28 каналлар бўйича сув етказиб берилмоқда.
Шунингдек 2023 йил Зафаробод тумани аҳолисига тоза ичимлик суви етказиб бериш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилган. Ҳусусан Зафаробод тумани "Бирлик" ҚФЙ ахолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун лойиҳа асосида 7.4 млрд сўмлик маблағ ажратилган. Ушбу ажратилган маблағ ҳисобидан махалла тўлиқ ичимлик суви тармоғига уланган. Бугунги кунда маҳалла аҳолиси тўлиқ ичимлик суви билан таъминланган.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.