Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Арнасой тумани амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича ОАВ ҳамда блогерлар учун медиа-тур ўтказилди

Арнасой тумани амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича ОАВ ҳамда блогерлар учун медиа-тур ўтказилди

29 июнь 2023 йил
185
0

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан маҳаллий журналист ва блогерлар иштирокида Арнасойда экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши оширилаётган лойиҳалар билан яқиндан танишишга бағишланган медия-тур ташкил этилди.

Медиа-тур аввалида туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими мутахассиси йиғилганларга жорий йилда туманда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг 2023 йил 14 январдаги “Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат коммиссияси йиғилиши”нинг 3-14-сонли йиғилиш баёнларига асосан асосан  26 та лойиҳалар доирасида 163 млрд. 458 млн.сўм маблағлар ўзлаштирилиши ҳамда 786 нафар янги иш ўринлари ташкил этилиши белгиланган.

Саноатда соҳасида 110 млрд. 955 млн. сўмлик 8та лойиҳалар ҳисобига 380 та янги иш ўринлари;

Қишлоқхўжалиги соҳасида 47 млрд.  400 млн. сўмлик 9 та лойиҳалар ҳисобига 379 та янги иш ўринлари;

Хизмат кўрсатиш соҳасида 5 млрд. 103 млн. Сўмлик 9 та лойиҳалар ҳисобига 27 та янгииш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Январь-июнь ойларида ишга туширилган 7 та лойиҳалар доирасида 2  млрд. 380 млн. сўм маблағлар ўзлаштирилиб 35 нафар янги иш ўринлари ташкил этилди.

Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг 2022 йил 28 декабрдаги “2022-2026  йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги IIҚ-459-сонли қарорига 2022-2023 йиллар давомида 1 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилиши белгиланган бўлиб, 1229 млн. доллар биланбелгиланган йиллик прогноз режаси ортиғи билан Арнасой туманига2023 йилучунжами 7 млн. 754 минг доллар (саноат маҳсулотлари 3 млн.963 минг доллар, мева-сабзавот маҳсулотлари 3 млн.791минг доллар) миқдорида экспорт прогнози белгиланган.

Январ-июнь ойларида 3496,9 минг доллар миқдорида экспорт прогнози белгиланган бўлиб амалда 2388,9 минг долларёки 68,8 фоизга бажарилган.

"Arnasoy gold tex" МЧЖ ҚК томонидан трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Дубай давлатларига экспорт амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича туманда 5 та корхона экспортга жалб қилинган.

"BMB EXPORT IMPORT GLOBAL" МЧЖ томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (мош ва фасол) етиштирилиб 100 фоиз экспортга йўналтирилади.

Декабрь ойи билан белгиланган йиллик режани бажариш чора-тадбирлари кўрилмоқда.    

Тумандаги бўш турган ва фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш,уларнегизида инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича 6 та хусусий мулк объектлари негизида инвестиция лойиҳалари ишга туширилиб 28 нафар иш ўринлари яратилди, шу билан бир қаторда 6 та бўш турган объектлар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича мулкдорлар билан биргаликда тармоқ жадваллари ишлаб чиқилган.

Медиа-тур давомида лойиҳалар тўғрисида маълумот ва берилган саволларга лойиҳа ташаббускорлари ва туман Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими мутахассиси томонидан  атрофлича жавоблар бериб борилди.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар