РАСМИЙ МУНОСАБАТ:
Ижтимоий тармоқларда “Фермерларнинг буғдойи олиб қўйиляпти" мазмунида хабар тарқалган.
Мазкур акс этган ҳолатлар туман ҳокимлиги тегишли мутаҳасислари томонидан ўрганиб чиқилганда ушбу ҳолатлар фермер ҳўжаликларига алоқаси бўлмаган фуқаролар томонидан акс эттирилганлиги маълум бўлди. Чунки тумандаги фермер хўжаликлари бугунги кунда ички бозорларимизда 1 кг ғалла 2.300-2.500 сўмдан сотилаётганлиги, 1 кг ғалла давлат харид нархи 3 минг сўм эканлигини ҳисобга олиб, ўз ташаббуслари билан туман ҳокимлигига мурожжат қилиб, ўз ихтиёрида қоладиган ғаллани ҳам режага нисбатан қўшимча топшириш истагини билдиришган. Шунга кўра туман ҳокимлиги томонидан фермер ҳўжаликларининг таклиф ва истакларидан келиб чиқиб, қўшимча ғалла топшириш режаси ишлаб чиқилган. Туманда фермер ҳўжаликларининг ўз ихтиёрида қоладиган ғаллаларини мажбуран ғалла режасига қўшимча топширтириш ҳолатларига йўл қўйилмаган.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.