ЗАФАРОБОД ТУМАНИ ҲОКИМИ ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ.
Жорий йилнинг 25 июль куни Зафаробод тумани ҳокими Ўткирбек Рахманов профилактика инспекторлари билан учрашиб, уларнинг фаолиятида дуч келаётган муаммоларни тинглади.
Туман ҳокими профилактика инспекторлари маҳаллаларда, аввало, тинчлик, фуқароларнинг осойишталиги, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги фаолияти самарадорлигини ошириш лозимлигини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек учрашув давомида туман ҳокими томонидан, амалга ошириладиган ишлар юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)