Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » ЗАФАРОБОД ТУМАНИДА “ХОТИН-ҚИЗЛАР ВА ЭРКАКЛАРНИНГ ТЕНГ ҲУҚУҚЛАРИ ҲАМДА ИМКОНИЯТЛАРИ КАФОЛАТЛАРИ” МАВЗУСИДА ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ.

ЗАФАРОБОД ТУМАНИДА “ХОТИН-ҚИЗЛАР ВА ЭРКАКЛАРНИНГ ТЕНГ ҲУҚУҚЛАРИ ҲАМДА ИМКОНИЯТЛАРИ КАФОЛАТЛАРИ” МАВЗУСИДА ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ.

18 август 2023 йил
188
0

Зафаробод туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда туман Адлия бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлари ҳамда имкониятлари кафолатлари” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуниниг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб этиш мақсадида тадбир ташкил этилди. Тадбирни туман Оила ва хотин-қизлар бўлими етакчи мутахассиси Нилуфар Қувватова очиб бериб, ҳудуддаги оилавий низолар, ажримлар ва мамлакатимизда хотин-қизларга берилаётган имкониятлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

 

Шундан сўнг туман Адлия бўлими бошлиғи Шерзод Эрматов “Хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлари ҳамда имкониятлари кафолатлари” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-829-сон қонуни ҳақида йиғилиш қатнашчиларига батафсил тушунчалар берилди. 

 

Тадбирда туман ИИБнинг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Фарзона Алимова сўзга чиқиб, ҳудуддаги хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа салбий ҳолатлар ва уларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар