Зафаробод туманидаги фаол тадбиркор фуқаролар билан мулоқот ўтказди.
Эл фаровонлиги, юрт тараққиётида тадбиркорликнинг ўрни беқиёс. Жорий йилнинг 7 сентябр куни, Зафаробод тумани "Чимқўрғон" ҚФЙда фаолият юритиб келаётган, тумандаги фаол тадбиркорлардан бири, “Фахрли уруш” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Урушов Фахриддин фуқаролар билан мулоқот ўтказди. Мулоқотда туман ҳокимининг ўринбосари М.Ғайбуллаев, савдо-саноат палатаси Зафаробод тумани бўлими бошлиғи Ж.Хайитбоев, "Чимқўрғон" ҚФЙ ҳоким ёрдамчиси С.Абиркулов ва фуқаролар иштирок этди.
Тадбирда “Фахрли уруш” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Урушов Фахриддин ўзи эришган асосий ютуқлар ҳақида сўзлаб берди. Ҳозирги кунда “Фахрли уруш” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Урушов Фахриддин 8 нафар маҳалла аҳолини иш билан таъминланган.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.