Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Электр энергиядан қарздор фермернинг трактори хатланди.

Электр энергиядан қарздор фермернинг трактори хатланди.

14 сентябрь 2023 йил
158
0

Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини давлат томони ишонч билдирилиб, изчил қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Бироқ айрим тадбиркор билдирилган ишончни нотўғри талқин қилмоқда.

Хусусан, Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 11.04.2023 йилдаги «А.О.П.» фермер хўжалигидан «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ фойдасига муқаддам фойдаланган электр энергиясидан 58,3 млн. сўм қарзини ундириш юзасидан ижро варақаси Бюронинг Зафаробод туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Ижро ҳужжати бўйича қарздорга нисбатан ижро иши қўзғатилиб, барча мол-мулкларига тақиқ ўрнатилган.

Давлат ижрочиларининг ижро ҳаракатлар натижасида фермер хўжалигига тегишли трактор қарздорлик эвазига хатланиб, вақтинча жарима майдончасига жойлаштирилди.

Келгусида, ушбу трактор электрон-онлайн савдоларида сотилиб, тушган пулдан қарздорлик қопланади.

Табиий бойликларимизнинг қадрига етиб, ундан фойдалангандан сўнг тўловларини ҳам ўз вақтида тўлаб борилса, шу каби ортиқча ҳаракатлар амалга оширилмас эди.

Бюронинг Зафаробод туман бўлими бошлиғи 1-даражали юрист О.А.Наврўзов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар