Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод тумани "Зафарободтумангаз" таъминоти бўлими томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича Матбуот анжумани ўтказилди.

Зафаробод тумани "Зафарободтумангаз" таъминоти бўлими томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича Матбуот анжумани ўтказилди.

26 сентябрь 2023 йил
89
0

Жорий ийлнинг 26-сентябь куни Зафаробод тумани "Зафарободтумангаз" таъминоти бўлими томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича Матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда туман ОАВ ходимлари, корхона – ташкилотлар иштирок этди. Анжуман даставвалида сўз олган Зафаробод туман Зафарободтумангаз" таъминоти бўлими бошлиғи Шавкат Акрамов томонидан олиб борилган ишлар бўйича ҳисобот берди.

 

 

“Зафарободтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан жориий йил туман ҳудудидаги 5035 та ахоли хонадонлар табиий газ билан, 5622 та ахоли хонадонлари суюлтирилган газ билан таъминланиб келинмоқда. Туман худудидаги ахоли хонадонлари ва 54 дона юридик истеъмолчиларга жами 217.5 км газ қувурлари, шундан 43.2 км юқори босимли, 23.460 км ўрта босимли, 150.858 км паст босимли хамда 123 дона ГТШ лар мавжуд бўлиб шундан 10 донаси юқори босимли 113 донаси ўрта босимли ГТШ лар орқали бир меъёрда табиий газ етказиб берилмоқда. Туман ҳудудидаги табиий газ истеъмолчиларни бир маромда табиий газ билан таъминлашда газ хўжалигини 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича  жами 123 дона газ тақсимлаш шахобча (ГТШ)лари режага киритилган бўлиб, амалда 123 дона ГТШ тафтиш қилинди 100%, 1 дона ўрта босимли газ тақсимлаш шахобчаси (ГТШ) мукаммал таъмирлаш режага киритилган бўлиб, амалда 1-дона газ тақсимлаш шахобчаси (ГТШ) мукаммал таъмирланди 100%, 19.9 км юқори босимли газ қувурлари босим остида зичликга синаш ва ҳаво босими ёрдамида тозалаш режага киритилган бўлиб, амалда 26.6 км газ қувурлари босим остида зичликга синалди ва ҳаво босими ёрдамида тозаланди 134%, 3.3 км ер ости газ қувурларининг холатини текшириш режага критилган бўлиб, амалда 3.6 км ер ости газ қувурларининг холати бурғуланиб Variotek-480 прибори ёрдамида текшириб чиқилди 109%.

2.0 км газ қувурларини эстетик жиҳатдан тартибга келтириш режага киритилган бўлиб амалда 2.1 км газ қувурлари эстетик жихатдан тартибга келтирилди 101%. Ёрқин ШФЙ худудидаги ахоли хонадонларини табиий газ билан таъминловчи юқори босимли L=1500 п/м, d=219 мм ли  газ қувурида жорий созлаш ишлари амалга оширилиб, “Худудгаз Жиззах” газ таъминоти филиалидан жами 80 дона бетон таянч устунлари олиб келиниб, газ қувурининг ерга тушган қисмига ўрнатиб чиқилди. Бунинг натижасида ушбу махалладаги 679 ахоли хонадонларинниг табиий гази яхшиланди.

Туман ҳудудидаги 3127 та ахоли хонадонларига ўрнатилган газ жихозларига (ПГ-4, АОГВ, ИП, хаммом) жорий созлаш ва тафтиш ишлари амалга оширилди. Туман ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларнинг кириш қисмига “Зафарободтумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан “Турмушдан газдан хавфсиз фойдаланиш” хамда ИС газидан захарланишнинг олдини олиш бўйича кўргазмали эслатмалар ўрнатилиб, хонадонларига огохлантириш хатлари тарқатиб чиқилди.

Туман худудида суюлтирилган газдан фойдаланувчи ахоли хонадонларига Бирлик ҚФЙга 3-чорак мобойнида 35.1 тн суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб амалда 31.1 тн етказиб берилди. Ёрқин ШФЙга 3-чорак мобойнида 4.8 тн суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб амалда  3.4 тн етказиб берилди. Писталикент ШФЙга 3-чорак мобойнида 53.3 тн суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб амалда 48.9 тн етказиб берилди. Нурафшон ШФЙга 3-чорак мобойнида 30.1 тн суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб амалда 29.6 тн етказиб берилди. Чимқўрғон  ҚФЙга 3-чорак мобойнида 30.9 тн суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб амалда 38.1 тн етказиб берилди. Лолазор ҚФЙга 3-чорак мобойнида 57.1 тн суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб амалда 66.1 тн етказиб берилди. Чўлигулистон ҚФЙга 3-чорак мобойнида 12.9 тн суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб амалда 14.1 тн етказиб берилди. Узун ҚФЙга 3-чорак мобойнида 13.5 тн суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб амалда 19.1 тн етказиб берилди. Самарқанд ҚФЙга 3-чорак мобойнида 19.7 тн суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб амалда 24.2 тн етказиб берилди. Жами туман худуид бўйича 275.3 тн суюлтирилган газ етказиб берилди. Анжуман давомида Зафаробод туман "Зафарободтумангаз" бўлими бошлиғи Шавкат Акрамов томонидан, ОАВ ходимлари томонидан берилган саволларга жавоблар берди.

 

 

Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар