Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Тадбиркорлар фаолияти қонун ҳимоясида

Тадбиркорлар фаолияти қонун ҳимоясида

30 октябрь 2023 йил
174
0

Давлатимиз раҳбари раҳномолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда хусусий мулк, мулкдор манфаати ва тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган мустаҳкам қонунчилик асослари яратилганлиги муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олишнинг хабардор қилиш тартиби жорий этилди, тадбиркорларга нисбатан ҳар қандай санкциялар фақат суд қарорига биноан қўлланилмоқда. Ҳисобот такдим этишнинг барча шакллари ва турлари, тадбиркорлик субъектларини текширишлар сони кескин қисқартирилди. Шунингдек, биргина тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан 30 дан ортиқ қонунлар ва 50 дан зиёд ҳукумат қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги ҳам замон ва таракқиёт талабидан келиб чиқиб қисқа давр ичида мазкур соҳада туб ислоҳотлар амалга оширилганининг ёрқин ифодасидир.

Бир сўз билан айтганда, ўтган даврда мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, давлат қурилиш ва бошқарув тизимини демократлаштириш, бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, хусусий мулкни, тадбиркорлик, кичик бизнес субъектлари манфаатларини ҳимоя қилиш борасида зарур имтиёз ва кафолатларни яратиб беришга алоҳида эътибор қаратилди ва ушбу йўналишдаги ишлар изчил давом эттирилмокда.

Ҳозирги кунда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг фаолиятига нисбатан ҳар қандай тўсиқ ва ғовни бартараф этишда қонун ҳамда қонуности ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилиш ва уларнинг ижросини бир хилда таъминлаш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судларнинг диққат марказида турибди.

Юртбошимиз таъбири билан айтганда, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини кескин камайтириш бўйича давлат назорат органларининг корхоналар хўжалик фаолиятига ҳар қандай ноқонуний аралашувига тўла барҳам бериш муҳим аҳамиятга молик масала бўлиб қолмокда.

Суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад ҳам суд тизимининг фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи мустақил ҳокимият сифатида шаклланишига эришишга қаратилган.

Суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш, одил судлов фаолиятининг сифат ва самарадорлигини ошириш, судларнинг мустақиллигини таъминлаш  ва масъулиятини кучайтириш, уларнинг роли ҳамда таъсирини кенгайтириш, бир сўз билан айтганда, том маънодаги суд назорати институтини қарор топтириш йўлида кенг қамровли ислоҳотлар амалга ошириб келинмокда. Энг муҳими, юртимизда суд-ҳуқуқ тизимининг мутлақо янги, ўзига хос концепцияси жорий этилди.

Мазкур қонунлар ва қонуности ҳужжатлари нафақат бу йўналишдаги ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берди, балки мамлакатимиз иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий ҳаёти халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари асосида изчил ривожланиб бораётганини ҳам кўрсатди.

Шунга қарамасдан, бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг ишончли ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, бу йўналишда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалда тўғри ва тўлиқ ижро этилишида янада масъулиятли бўлиш ҳар биримизнинг зиммамиздаги долзарб  вазифа бўлиб қолмокда.

Умуман айтганда, эришилган ютуқлар, амалга оширилган ишлар ва орттирилган тажрибалардан шундай хулосага келиш мумкинки, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида одил судловни амалга ошириш ва қонун устуворлигини таъминлашда суд тизимининг энг муҳим бўғинларидан бирига айланди. Бу эса ҳар биримизга эришилган муваффақиятларни мустаҳкамлаш масъулиятини юклайди.

Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман суди раиси Ж.Бахронов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар