Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Салкам 80 миллион алимент пулларини қасддан тўламаган ота бир йилга қамалди.

Салкам 80 миллион алимент пулларини қасддан тўламаган ота бир йилга қамалди.

31 октябрь 2023 йил
196
0

Ҳаётда турли сабабларга кўра, оиланинг бузилиши натижасида алоҳида яшайдиган ота ёки онанинг бола таъминотида иштироки ўта долзарб муаммога айланади.

Бу ҳаётда фарзанд тарбияси, унинг таъминоти ҳар бир ота-она зиммасидаги ўта шарафли ва айни пайтда масъулиятли вазифа саналади. Бироқ ҳаётда ана шундай масъулиятли вазифани ўз ихтиёри билан бажаришдан бош тортадиган ота-оналар ҳам учраб туради. Албатта, бундай вазиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва таъсирчанлигини ошириш мақсадида маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари кўрилади.

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 03.04.2017 йилдаги қарорига асосан қарздор О.Э.дан ундирувчи Н.А. фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва даромадининг ½ -қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлиб, ижро ҳаракатлари давомида бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан бўйин товлаб келган.

Жумладан, муқаддам алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаганлиги сабабли жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг 20.09.2022 йилдаги қарорига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилганидан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан 2022 йил сентябрь ойидан 2023 йил август ойигача 16 877 126 сўм, маъмурий жавобгарликка тортилмасдан олдин 62 793 693 сўм, жами 79 670 819 сўм алимент пулларини тўламасдан фарзандларини қасддан моддий таъминламаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Зафаробод туман бўлими томонидан ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари ўтказилган. Оқибатда Зафаробод туман жиноят ишлари бўйича судининг қарорига асосан қарздорга бир йил муддатга қамоқ жазоси тайинланди.

Қарздор ўзининг оталик масъулиятини тўғри тушуниб, қарздорликни ўз вақтида тўлаб борганида салкам 80 миллион сўм қарздорлик учун бир йил муддатга қамалмаган бўлар эди.

Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси

суриштирувчиси Тўлқин Расулов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар