Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Алимент ундирувлари доимий назоратда...

Алимент ундирувлари доимий назоратда...

28 август 2023 йил
190
0

Мажбурий ижро бюроси Зафаробод туман бўлими иш юритувида бўлган алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари доимий назоратга олинган бўлиб, алимент тўловларини тўлашдан қасддан бўйин товлаган қарздорларга нисбатан қонуний чоралар қўлланилиб келинмоқда.

Жумладан, ФИБ Жиззах туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Х.Муродовдан ундирувчи Г.Муродова фойдасига уч нафар фарзанди моддий таъминоти учун алимент ундирилиши белгиланган бўлиб, қарздор мазкур алимент тўловларидан қасддан бўйин товлаб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судига юборилган ҳамда мазкур суднинг  11.08.2023 йилдаги қарорига асосан қарздорга 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Шундан сўнг, қарздор аниқланган алимент қарздорликлари тўлиқ тўлаб берганлиги аниқланган ҳамда Жиззах вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апеллация инстанциясининг 17.08.2023 йилдаги қарорига асосан тайинланган жазо бекор қилинган.

Бюронинг Зафаробод туман бўлими давлат ижрочиси 3-даражали юрист А.Н.Холосов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар