Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20

РАСМИЙ МУНОСАБАТ.

16 ноябрь 2023 йил
132
0

Ижтимоий тармоқларда “Жиззах вилояти Зафаробод тумани Самарқанд маҳалласи Уйғун кўчаси 2-уйда яшовчи Малика Бердирасулова кўмакка муҳтож. Уй таъмирталаб аҳволда. Аёлга нисбатан адолатсизлик ҳам бўлмоқда. Ваколатли идоралар ҳолатни назоратга олади деган умиддамиз” мазмунида хабар тарқалган.

 

https://t.me/sizdantelegram/44601

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Зафаробод туман ҳокимлиги ҳодимлари томонидан атрофлича ўрганилди. Ўрганишлар натижасида фуқаро уй-жойини таъмирлаш эмас, балки туман Тиббиёт бирлашмаси Жонлантириш бўлимида ҳамшира вазифасида фаолият олиб бораётганлиги, иш вақти қисқартирилганлиги туфайли қисқартирилган иш вақтини қайта тиклашда ёрдам сўрамоқчи бўлганлиги аниқланди. Туман Тиббиёт бирлашмасидан юқоридаги ҳолат юзасидан маълумот сўралганда, муқаддам туман Тиббиёт бирлашмаси Жонлантириш бўлимида ишлаб туғиш таътилига чиқиб кетган Кубаева Гулзода туғиш таътилидан ўз жойига ишга қайтишни сўраган. Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси Мехнат Кодексининг 405-моддаси, 5-хатбошисига (Болани парваришлаш таътиллари даврида ҳодимнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътилларнинг кўпи билан олти йили меҳнат стажига қўшилади, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланади.) асосан Г.Кубаевага ўз иш жойи қайтариб берилган. Буни ҳисобига ўз-ўзидан M.Бердирасулованинг иш соати қисқарган. Юқоридаги ҳолатларда Меҳнат кодексига амал қилинганлик ёки қилинмаганлик юзасидан туман Адлия бўлими томонидан ўрганиш олиб борилмоқда. Бундан ташқари фуқарога ҳар томонлама (Қонунда белгиланган тартибда) ёрдам бериш юзасидан туман оила ва хотин-қизлар бўлимига тегишли кўрсатмалар берилди.

 

 

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар