Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Ўғирлик жинояти тушунчаси ва жазо чоралари

Ўғирлик жинояти тушунчаси ва жазо чоралари

21 ноябрь 2023 йил
98
0

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига мувофиқ фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди.

Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади.

Хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас.

Жабрланувчининг ёки бошқаларнинг йўқлигида ёки улар бор бўлсада, уларга билдирмасдан ўзганинг мол-мулкини яширин талон-торож қилиш ўғрилик ҳисобланади. Бордию жабрланувчи ёки бошқалар мол-мулкининг олинаётганлигини кўрган бўлсада, лекин айбдор билдирмасдан ҳаракат қиляпман деб ўйлаган бўлса, бундай қилмишни ҳам ўғрилик деб тавсифлаш лозимлиги Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг “Ўзгалар мулкини ўғирлик, талончилик ва босқинчилик билан талон-тарож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”га Қарорининг 1-бандида белгилаб ўтилган.

Афсуски ҳозирги кунда кенг жамоатчилик орасида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларига қарамасдан ҳалқимиз орасида ўғрилик жинояти учраб турибди, бунга бир мисол сифатида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланган Хасанов Хасанобойга (судланувчиларнинг исми шарифлари ўзгартирилган) нисбатан бўлган жиноят иши мазмунан кўриб чиқилиб, судланувчи Х.Хасанов муқаддам судланган бўлишига қарамасдан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан яна ўғирлик жиноятига қўл урган, натижада суд ҳукми билан судланувчига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ва у ўзига илгари берилган имкониятлардан оқилона фойдаланмаганлиги оқибатида Х.Хасанов қарамоғидаги ёш фарзандлари ва оиласидан ажралган ҳолда ҳаётини бир муддат панжара орқасида ўтказадиган бўлди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ёшларимиз бугунги кунда яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб давлат ва жамият тараққиёти йўлида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишини истар эдик.

 

Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судининг раиси Ж.Бахронов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар