Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликларнинг олдини олиш

Аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликларнинг олдини олиш

21 ноябрь 2023 йил
179
0

Оила муқаддас даргоҳ. Оила шундай мўжизавий маскан-манзилки, унинг шаъни, сизнинг шаънингиз, ўз оилангиз обросига путур етказадиган ҳатти ҳаракатлардан сақланинг. Ҳаётнинг лаззати ширин турмишда. Эр-хотин иноқ,  бир-бирига меҳр-оқибатли бўлишса шунинг ўзи бахдир. Лекин бу каби ҳаётнинг лаззатларини ангалй олмайдиган айрим инсонлар борки, улар ўзнинг аёлига, опа-сингилларига тазйиқ ўтказишдан таб тортмайди.

Шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 17 августда қабул қилинган. Сенат томонидан 2019 йил 23 августда маъқулланган, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўровонликдан ҳимоя қилиш тоғрисида”ги қонуни қабул қилинган.

Ушбу Қонуннинг мақсади хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Хоти-қизларга нисбатан зўравонлик деганда— хотин-қизларга нисбатан жисмоний, руҳий, жинсий ёки иқтисодий таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказиш чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш орқали уларнинг ҳаёти, соғлиғи, жинсий дахлсизлиги, шаъни, қадр-қиммати ва қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига тажовуз қиладиган ғайриҳуқуқий ҳаракат (ҳаракатсизлик);

Хотин-қизлар бу каби зўравонликларнинг олини олиш мақсадида ҳимоя ордери берилади ва бу— тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи, хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ёки уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсга ёхуд бир гуруҳ шахсларга нисбатан Қонунда белгиланган таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилишига сабаб бўладиган ҳужжат.

 

Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман суди раиси  Ж.Бахронов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар