ЎРҚ-869-сонли қонуннинг мазмун моҳияти тушунтирилди
Зафаробод туманидаги 30-сон манзил-колониясида “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ҳамда сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.
Тадбирда жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман суди раиси Жўрабек Бахронов Президентимиз томонидан жорий йилнинг 27 сентябрида имзолаган мазкур қонун билан фуқароларга, жумладан маҳкумларга қатор имконият ва енгилликлар яратилаётгани, суд қарори устидан ўн кунлик муддатда апелляция тартибида шикоят (протест) берилиши, ушбу муддат ўтгандан сўнг кассация тартибида шикоят келтирилиши мумкинлиги, апелляция ёки кассация инстанциясининг қарори устидан шикоят бериш масаласида янги институт – суд ишларини тафтиш тартибида кўриб чиқиш амалиёти жорий этилаётгани ҳақида сўз юритиб, бу тартиб тарафларнинг суд қарорлари устидан шикоят келтириш ҳуқуқи орқали одил судловга эришиш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилишини баён қилди.
Шундан сўнг, сайёр суд мажлиси ўтказилиб, 30-сон манзил-колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг 11 нафарига Жиноят кодексининг 74-моддаси қўлланилиб, уларнинг жазоси енгилроғи билан алмаштирилди.
Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман суди девонхона мудири Азизбек Қурбонов