Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » ЗАФАРОБОД ТУМАНИДА “КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ОЙЛИГИ” ДОИРАСИДА ЎҚУВ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ.

ЗАФАРОБОД ТУМАНИДА “КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ОЙЛИГИ” ДОИРАСИДА ЎҚУВ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ.

23 ноябрь 2023 йил
164
0

Жорий йилнинг 23 ноябр куни Зафаробод тумани ҳокимлигида “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида ўқув семинар бўлиб ўтди. Семинарда Жиззах вилояти ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат шўбаси раҳбари С.Мелибаев, туман ҳокими ўринбосарлари ва туман ҳокимлиги ҳодимлари иштирок этди. Семинар давомида туман ҳокимлиги ҳодимларига Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, “Давлат харидлари тўғрисида”ги ва “Рақобат тўғрисида”ги Қонунлари манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича Низом, ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича Йўриқнома, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 595-сонли қарори қоидаларига мувофиқ ўзларига юклатилган вазифа ва функцияларни бажариш жараёнида текширувлар ўтказишнинг тамойиллари, талаблари, тартиби, мақсади ва муддатларини белгиловчи ички хужжатлар билан таништириб, амалиётда манфаатлар тўқнашувини аниқлаш, унинг олдини олиш ва тартибга солиш қоидалари, ишга қабул қилишда номзодлар текшируви ўтказишнинг тамойиллари, талаблари, тартиби ва муддатлари, давлат харидларини тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали амалга оширишда иштирокчиларни мажбурий текширишнинг асосий талаблари, тартиби ва усуллари бўйича батафсил тушунтириш ва тавсиялар берилди.

 

 

 

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар