Зафаробод туманида “Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида семинар ўтказилди.
Жорий йилнинг 4 декабрь куни Зафаробод туманида Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 15 ноябрдаги “Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-366-сон қарори мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида семинар ўтказилди. Мазкур семинарда Бизнес-омбудсман масъул ходими Т.Қурбонов, савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси ходими Ғ.Абдусаломов, Марказий банк ҳудудий бош бошқармаси ходими С.Эсонов, Бизнесни ривожлантириш банки Жиззах филилали ходими Д.Жамлов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари в.б Ж.Адилов, ҳоким ёрдамчилари, тадбиркорлар ва фуқаролар иштирок этди.
Семинарда тадбиркорлар ҳамда тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларга қарорда белгиланган янги тартиб ва қоидалар, оилавий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнес учун яратилаётган молиявий имкониятлар ҳақида маълумотлар берилди Семинар давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.