Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Давлат фаолияти қонун устуворлиги асосида амалга оширилишини таъминлаш учун Конституциянинг олий юридик кучга эга эканлиги

Давлат фаолияти қонун устуворлиги асосида амалга оширилишини таъминлаш учун Конституциянинг олий юридик кучга эга эканлиги

04 декабрь 2023 йил
154
0

Ўзбекистон Республикаси конституцияси 2023 йил 30 аперелъ куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган. 

Конституциянинг энг асосий юридик хусусиятларидан бири – унинг олий юридик кучга эга эканлигидир. Шу боис янги Конституция 15-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади”, деган норма белгиланган.

Конституция олий юридик кучга эга деганда – қонунчилик ҳужжатларининг тизимида (иерархиясида) энг юқори ўринда туриши ҳамда унинг бошқа ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан устунлиги тушунилади.

Шу билан бирга, Конституциянинг олий юридик кучи ҳақида сўз юритилганда унинг Муқаддимасидаги “халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормаларига асосланган”, деган тамойилини ҳам назарда тутиш лозим.

Конституциянинг олий юридик кучга эга эканлиги унинг сиёсий-ҳуқуқий ҳужжатлиги, парламентда қабул қилинишининг алоҳида тартибига эга эканлиги ёки умумхалқ овози (референдум) асосида қабул қилиниши, давлатнинг ички ва ташқи сиёсатининг асосий стратегик йўналишларини, инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини белгилашида ҳам намоён бўлади.

Ушбу қоида барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мансабдор шахсларни Конституцияга мувофиқ иш кўришга, қарорлар қабул қилишга мажбур қилади, фуқароларнинг Конституцияда белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларининг бошқа қонун ҳужжатлари билан чекланиши ёки чегараланишининг олдини олади.

Конституциянинг тўғридан-тўғри амал қилиши –давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари, шу жумладан, судлар томонидан Конституция нормаларини ҳуқуқни қўллаш амалиётида бевосита қўллаган ҳолда қарорлар қабул қилиш, фуқароларнинг Конституция нормаларидан тўғридан-тўғри фойдаланиши ва риоя этишини кўзда тутади.

Жумладан, вазирликлар, ҳокимликлар, суд, прокуратура, ички ишлар органлари ва бошқа давлат органлари, мансабдор шахслар муайян бир ҳолат

ёки иш юзасидан Конституцияда белгиланган нормаларни аниқ кўрсатган ҳолда қарорлар қабул қилади.

Фуқаролар эса кундалик ҳаётда Конституцияда белгиланган нормаларга мурожаат қилган ҳолда ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширади. Масалан, янги Конституция 47-моддасига киритилган қоидага асосан, суднинг қарорисиз уй-жойдан маҳрум этилишга йўл қўйилмайди.

Мазкур ҳуқуқ бузилса, фуқаро айнан Конституцияда менинг ҳуқуқим кафолатланган, деб тегишли ўз ҳуқуқини тиклаши мумкин.

Конституцияга киритилаётган мазкур қоида орқали Конституция нормалари уларни қўллаш тартиби алоҳида қонунчилик ҳужжатларида мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар, тўғридан-тўғри амал қилишига эришилади.

 

Жиззах туманлараро иқтисодий суди девонхона мудири     Ф.Тожибоев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар