Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Шахс ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмаслигига оид қоида Конституция даражасида мустаҳкамланганлиги

Шахс ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмаслигига оид қоида Конституция даражасида мустаҳкамланганлиги

04 декабрь 2023 йил
128
0

Ўзбекистон Республикаси конституцияси 2023 йил 30 аперелъ куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган.

Кониституциянинг 28-моддасида Жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланади.

Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак.

Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

Ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас.

Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.
Озодликдан маҳрум этилган шахслар ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиниши ҳамда инсон шахсига хос бўлган шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга.
Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас.

Шахс ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик бермаслик ҳуқуқининг кафолатланиши суриштирув, тергов ва суд жараёнларининг холислик ва адолат тамойилларига таяниб амалга оширилишини таъминлайди.

Шу боис янги Конституциямиз 28-моддасига “Ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас”, деган мазмундаги инсонпарвар ва қадриятларимизга мос норма мустаҳкамланмоқда.

Табиий савол туғилади, нима учун жиноят иши бўйича шахс ўзига ёки яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришгамажбур эмас?

Биринчидан, ушбу қоида шахсга нисбатан ҳар қандай айблов кўриб чиқилаётганда тезкор-қидирув ходими, суриштирувчи, терговчи ёки суд томонидан унга нисбатан босимўтказишдан ҳимоялайди,

иккинчидан, ўз айбига мажбуран иқрор бўлишининг олдини олади,     

учинчидан, жиноят процесси иштирокчисидан мажбурий равишда унинг қариндошларига қарши кўрсатув олишни тақиқлайди.

Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактда ҳам “ўзига ўзи қарши кўрсатув беришга ёки ўзини айбдор деб тан олишга мажбур қилинмаслик” кафолати белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 116-моддасида шахснинг ўз қариндошларига қарши кўрсатув беришдаги эркинлиги белгиланган бўлиб, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндошлари гувоҳ ёки жабрланувчи тариқасида фақат

ўзларининг розиликлари билан сўроқ қилинишлари мумкин.     

Бу қоиданинг Конституцияда белгиланиши жиноий таъқиб остидаги ҳар қандай шахсга ёки унинг яқин қариндошларига руҳий босим ва турли таҳдидлар ўтказиш, унинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш каби бошқа ноқонуний усуллар қўлланишининг олдини олишга хизмат қилади.

Шунингдек Конституцияда айбсизлик презумпциясидан келиб чиқадиган яна бир муҳим кафолат, яъни “Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин”, деган қоида мустаҳкамланган.

Айтиш муҳимки, жиноятни фош этиш ва уни содир этган шахсларни аниқлаш вазифаси каби жиноят бўйича исботлаш мажбурияти ҳам тўлалигича тергов органларига юклатилган.

Жумладан, дастлабки терговда шахсга нисбатан айблов суриштирувчи ва терговчи томонидан эълон қилиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилади.   Айнан шунинг учун ҳам шахсни айбли ёки айбсизлигини исботлаш мажбурияти мазкур шахслар зиммасидадир.

Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ўзининг жиноятда айблилиги ёки айбсизлигини исботлаш жараёнида иштирок этишга мажбур эмас.

Агар истаса, шахс ушланган вақтидан то ҳукм чиқарилгунга қадар умуман сукут сақлаши мумкин – бу унинг ҳуқуқи.

Одатда, шахсга нисбатан жиноят иши очилганда у оғир руҳий ҳолатга тушади, ўзини йўқотиб қўяди ва шундай вазиятда айби бор ёки йўқлигини исботлаш ўзининг эмас, аслида тергов органларининг вазифаси эканлигини англамай ўзига қарши кўрсатмалар бериши амалиётда учраб туради.

Шунингдек, сукут сақлаш ҳуқуқига бўлган эҳтиёж жиноят процессининг энг бошланғич нуқтасида – шахс жиноят содир этишда гумонланиб ушланган заҳотиёқ юзага келади.

Яъни шахснинг эркинлиги чекланиши билан дарҳол унга сукут сақлаш ҳуқуқи тушунтирилиши шарт.

Мазкур ҳуқуқ шахсга ўз адвокати билан кўришмай туриб, иш юзасидан ҳеч бир маълумотни ошкор қилмаслиги орқали айбловдан самарали ҳимояланиш позициясини шакллантириши учун муҳимдир.

Мазкур кафолатнинг конституциявий даражада мустаҳкамланиши суриштирув ва дастлабки терговда жиноий таъқиб остидаги шахсни мажбуран иқрорлик кўрсатмаларини беришга ундаш ва бошқа бу каби қонунга хилоф ҳаракатларнинг олдини олишга хизмат қилади.

 

Жиззах туманлараро иқтисодий суди девонхона мудири  Ф.Тожибоев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар