Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШ

ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШ

05 декабрь 2023 йил
130
0

Инсоният тарихида одам савдосига қарши курашиш XIX аср охири ва XX аср бошларида хотин-қизларнинг Европадан Америка ва Шимолий Африка қитьаларига кенг кўламли миграцияси ҳамда аёлларни Европага сотиш ҳодисаси кузатилган. Бу ҳодисага барҳам бериш мақсадида Парижда 1902 ва 1910 йилларда иккита конференция ўтказилиб, “Оқ қуллар савдосига қарши курашиш” номли бутунжаҳон Конвенцияси қабул қилинган.

Кейинроқ ушбу конвенция “Аёллар ва болалар савдосини йўқотиш” ва “Вояга етмаган аёллар савдосини йўқотиш” номли бутунжахон Конвенциялари билан тўлдирилган.

Бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлган одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида Ўзбекистон Республикасида
9 мингдан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолият кўрсатса уларнинг 100га яқини одам савдосига қарши курашиш борасида иш олиб бормоқда. Қонунда мазкур йўналишга доир фаолиятни амалга ошираётган давлат органларига кўмаклашувчи ташкилотлар қаторида нодавлат ташкилотлари ҳам белгиланиб уларнинг ваколат ва вазифалари аниқ очиб берилди.

Шу билан бирга, амалдаги Қонундан фарқли ўлароқ янги тахрирдаги Қонунда одам савдосидан жабрланганларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослашувини таъминлаш тартиби ва жабрланганлар ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш тартиби ва уларга тақдим этиладиган хавфсизлик чоралари ва бошқа кафолатлари белгиланди.

Бундан ташқари, миллий қонунчилигимизда илгари бўлмаган одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш ва уларни қайта йўналтириш тушунчалари алоҳида бобда белгиланди.

Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича миллий комиссия давлат ҳокимяти ва бошқаруви органларининг, бошқа ташкилотларнинг одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини мувафиқлаштирувчи коллегиал органлиги таъкидланди. Миллий комиссиянинг қарорлари давлат ҳокимяти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бажарилиши шартлиги, нодавлат нотижорат ташкилотлари учун эса тавсиявий хусусиятга эга эканлиги белгиланди.

Хулоса қилиб айтганда, қонуннинг қабул қилиниши одам савдосидан жабрланган фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоя қилишга хизмат қилади.

 

Жиноя ишлари бўйича

Зафарабод туман суди раиси Ж.Бахронов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШ
12 октябрь 2023, Четверг
ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШ
ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШ
29 апрель 2023, Суббота
ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШ
ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШ.
08 ноябрь 2022, Вторник
ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШ.
ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШ
08 июль 2022, Пятница
ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШ
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар