Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШ.

ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШ.

20 июль 2022 йил
305
0

Сайёрамизда бир қатор глобал муаммолар борки, булар сирасига бевосита одам савдоси сингари трансмиллий жиноятларни ҳам киритиш мумкин. Йилдан-йилга бу иллатдан жабр чекаётганлар, унинг қурбони бўлаётганлар сони ортиб бормоқда. Ҳудуд ва чегара билмайдиган бу жиноятнинг ҳар бири жамият тараққиёти ва давлатлар  ривожига жиддий хавф туғдирмоқда. Одам савдосидек оғир жиноят инсон ҳаёти, эркинлиги ва ҳуқуқларини поймол қилиб, унинг эрки, тақдири ва келажагини оёқ ости қилиши билан нақадар жирканч кўринишга эга.

Айтиш лозимки, бугунги кунга келиб одам савдосининг авж олишига, яъни инсонни қандайдир бир буюм сифатида, таъбир жоиз бўлса инсонни олди-сотдининг объекти сифатида фойдаланиши, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилишига қуйидагилар сабаб бўлмоқда:

-одам савдоси каби ноқонуний фаолият тури бир ёки бир неча аъзолардан иборат гуруҳларнинг сердаромад манбасига айланиб бораётгани, яъни уларнинг ҳеч қандай оғир ва машаққатли меҳнатларсиз мўмай даромад олишга уринаётганлиги;

-одам савдосининг қурбонига айланаётган шахсларнинг соддалиги, ўзининг яқинларининг тақдири ва келажагига бефарқлиги, лоқайдлигида. Яъни энг олий неьмат  ҳисобланмиш эркин ҳаёт тушунчасига нисбатан енгил ва бепарволик билан қарашлари оқибатида ушбу одам савдосини амалга ошириувчи жиноятчиларнинг ўлжасига, аниқроғи уларнинг осон даромад манбаига айлаиб қолмоқдалар;

-одам савдосини амалга оширувчи жиноятчи шахслар ўзларининг танишлари, яқин қариндошларига нисбатан яъни уларнинг ишончига кириб олиб, уларнинг одам савдосини қурбонига айланиб қолишига сабабчи бўлаётганлигида;

Инсоният тарихида одам савдосига қарши курашиш XIX аср охири ва XX аср бошларида хотин-қизларнинг Европадан Америка ва Шимолий Африка қитьаларига кенг кўламли миграцияси ҳамда аёлларни Европага сотиш ҳодисаси кузатилган. Бу ҳодисага барҳам бериш мақсадида Парижда 1902 ва 1910 йилларда иккита конференция ўтказилиб, “Оқ қуллар савдосига қарши курашиш” номли бутунжаҳон Конвенцияси қабул қилинган.

Кейинроқ ушбу конвенция “Аёллар ва болалар савдосини йўқотиш” ва “Вояга етмаган аёллар савдосини йўқотиш” номли бутунжахон Конвенциялари билан тўлдирилган.

Бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлган одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида Ўзбекистон Республикасида ҳам қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Шу билан бирга, одам савдоси трансмиллий, яъни ҳудуд ва чегара танламайдиган жиноят эканлиги ҳисобга олиниб, давлатимиз 2003 йил 12 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1950 йилда қабул қилинган “Одам савдоси ва фоҳишаликнинг учинчи шахслар томонидан ишлатилишига қарши курашиш тўғрисида”ги Конвенцияга қўшилди.

Маълумки, ҳозирги кунда републикамизда 9 мингдан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолият кўрсатса уларнинг 100га яқини одам савдосига қарши курашиш борасида иш олиб бормоқда. Қонунда мазкур йўналишга доир фаолиятни амалга ошираётган давлат органларига кўмаклашувчи ташкилотлар қаторида нодавлат ташкилотлари ҳам белгиланиб уларнинг ваколат ва вазифалари аниқ очиб берилди.

Шу билан бирга, амалдаги Қонундан фарқли ўлароқ янги тахрирдаги Қонунда одам савдосидан жабрланганларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослашувини таъминлаш тартиби ва жабрланганлар ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш тартиби ва уларга тақдим этиладиган хавфсизлик чоралари ва бошқа кафолатлари белгиланди.

Бундан ташқари, миллий қонунчилигимизда илгари бўлмаган одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш ва уларни қайта йўналтириш тушунчалари алоҳида бобда белгиланди.

Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича миллий комиссия давлат ҳокимяти ва бошқаруви органларининг, бошқа ташкилотларнинг одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини мувафиқлаштирувчи коллегиал органлиги таъкидланди. Миллий комиссиянинг қарорлари давлат ҳокимяти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бажарилиши шартлиги, нодавлат нотижорат ташкилотлари учун эса тавсиявий хусусиятга эга эканлиги белгиланди.

Хулоса қилиб айтганда, қонуннинг қабул қилиниши одам савдосидан жабрланган фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Жиноя ишлари бўйича Зафарабод туман суди раиси С.Низомов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар