Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

16 декабрь 2023 йил
151
0

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 21 октябрь куни Зафаробод тумани “Писталикент” ШФЙ, Дехқонобод кўчаси, 26-уйда яшовчи Шахобова Дилором томонидан “Жиззах овози” газетасига “Зафаробод тумани Писталикент ШФЙ аҳолисига компенсация пули бериладими” сарлавҳаси остида Зафаробод тумани “Писталикент” ШФЙ худудидаги тоғлардан фойдали қазилмалар қазиб олиш жараёнидаги портлашлар оқибатида портлаш таъсири ва атроф муҳитга чиққан чанг-тўзон таъсирида аҳоли ва ўзининг соғлигига зарар етаётганлиги мазмунида йўллаган мурожаатига асосан тахририят томонидан 40-сон билан чоп этилган мақола юзасидан Зафаробод туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими томонидан Тоғ геология ва саноат хавфсизлиги назорат қилиш инспексияси марказий минтақавий бошқармасига жорий йилнинг 5 декабрь куни ҳолатни ўрганиб чиқиш юзасидан хат юборилган. 

Аммо аҳоли томонидан такрор мурожаатлар келиб тушиш оқибатида жорий йилнинг 16 декабрь куни “Жиззах овози” газетаси томонидан 48-сон билан такроран мақола чоп этилишига сабаб бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказилганда Зафаробод туман ҳокимлигига “Жиззах овози” газетаси томонидан жорий йилнинг 24 октябрь куни юборилган №18-сонли хат ижроси туман ҳокимнинг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосарига юклатилган бўлсада, ушбу хат ижросини ўз ҳолига ташлаб қўйганлиги, Зафаробод туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими томонидан жорий йилнинг 5 декабрь кунги хат ижроси назоратга олинмаганлиги сабабли ушбу ҳолатни қонунан кўриб чиқишлик учун туман прокуратурасига тақдимнома юборилиб, туман ҳокими томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишлик ҳолати доимий назоратга олинган. “Жиззах овози” газетасида чоп этилган салбий ҳолатларни бартараф этиш ишлари бўйича қўшимча маълумот тақдим этамиз.

Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар