Зафаробод туманида Жиззах вилоят судининг судьялари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.
Зафаробод туман солиқ инспекциясининг мажлислар залида Жиззах вилоят судининг судьяси Н.Эрназаров, Жиззах туманлараро иқтисодий суди раиси О.Асатов ва Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман суди раиси Ж.Бахронов томонидан, туман прокуратураси, туман ИИБ, туман солиқ инспекцияси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар, фуқаролар ва жамоатчилик вакилларига Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва аолатлилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий-жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-884-сонли Қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Шунингдек, тарғибот тадбири давомида тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.
Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман суди девонхона мудири А.Қурбонов