Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод туманида Матбуот анжумани ўтказилди.

Зафаробод туманида Матбуот анжумани ўтказилди.

29 январь 2024 йил
184
0

Жорий йилнинг 29 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 2-майдаги "2023-2025 йилларда Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-146-сон қарори ижроси бўйича Зафаробод туманида амалга оширилаётган ишлар бўйича Матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда туман ОАВ ходимлари, корхона – ташкилотлар иштирок этди. Анжуман даставвалида сўз олган Зафаробод туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари  Хусниддин Холмуродов олиб борилган ишлар бўйича ҳисобот бериб ўтди.

Хусусан 2024 йилнинг январъ ойи ҳолатига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 2-майдаги  “2023–2025 йилларда Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-146-сонли қарори ижроси юзасидан қуйидаги ишлар амлга оширилди:

Зафаробод туманидаги "Узун" ҚФЙ худудида 10/0,4 кВли 4,3 км электр тармоғини тортиш ва трансформатор ўрнатиш ишлари амалга оширилди. Ушбу электр тармоғини тортиш ва трансформатор ўрнатиш ишларини амалга ошириш жараёнида жами 314.0 миллон сўм маблағ сарфланди. "Нурафшон" ҚФЙ худудида 0,4 кВли электр тармоғини реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди. Ушбу электр тармоғини тортиш ва трансформатор ўрнатиш ишларини амалга ошириш жараёнида жами 216.0 миллон сўм маблағ сарфланди. "Чимқўрғон" ҚФЙ худудида янги трансформатор ўрнатиш ва янги 0,4 кВли электр тармоғи қуриш ишлари амалга оширилди. Ушбу электр тармоғини тортиш ва трансформатор ўрнатиш ишларини амалга ошириш жараёнида жами 230.0 миллон сўм маблағ сарфланди. "Нурафшон" ШФЙ худудида  2 та кўп квартирали уйни таъмирлаш ва туташ ҳудудларни ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Ушбу кўп квартирали уйни таъмирлаш ва туташ ҳудудларни ободонлаштириш ишларини амалга ошириш жараёнида жами 126.775 миллон сўм маблағ сарфланди. Ушбу аҳоли томорқаларини суғориш учун оқар сув тармоғини қуриш ишларини амалга ошириш жараёнида жами 412.0 миллон сўм маблағ сарфланди. "Чимқўрғон" ҚФЙ ҳудудидаги 19-сонли мактабни мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Ушбу 19-сонли мактабни мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш жараёнида жами 2 535.59 миллон сўм маблағ сарфланди.

 

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар