Судья ва ёшлар учрашуви
Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман суди раиси Ж.Бахронов томонидан ёшларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш, амалдаги ва янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини жамоатчиликка тушунтириш бўйича кенг тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида туманнинг “Бирлик” ҚФЙда жойлашган 3-мактабда учрашув ўтказилди.
Тадбирда туман суди раиси Журабек Бахронов томонидан қонунчиликдаги янгиликлар, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, унинг ҳаётимизда юз бераётган ўзгаришлар ва қўлга киритилаётган ютуқларнинг бош омили эканлиги ҳақида батафсил, мисоллар асосида тушунчалар берди.
Шунингдек, тарғибот тадбири давомида мактаб ўқувчилари билан содир этилаётган жиноятлар, маъмурий ҳуқуқбузарликлар, оилавий низолар юзасидан тушунтиришлар берилди ҳамда ўқувчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.
Жиноят ишлари бўйича
Зафаробод туман суди девонхона мудири Азизбек Қурбонов