Маҳалладаги хотин-қизлар фаоли иши самарали ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси Сенат раиси Танзила Норбоеванинг "Ўзбекистон Республикасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари" мавзусидаги тақдимотига асосан Дўстлик тумани Манас маҳалласи хотин-қизлар фаоли Соатхон Ғайбуллаеванинг "Маҳалладаги хотин-қизлар фаоли ишини самарали ташкил этиш ҳамда хотин-қизлар билан ишлаш масаласида намунавий тизим яратиш" мавзусида семинар ташкил этилди.
Семинарга Дўстлик, Арнасой, Зафаробод ва Мирзачўл туманидан маҳалла фаоллари таклиф этилди. Манас маҳалласида хотин-қизлар муаммоларни ўрганиш бўйича кичик ишчи гуруҳ тузилди. Ишчи гуруҳ аъзоларига маҳалла хотин қизлар фаоли билан ҳамкорликдаги амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тушунтирилди. Манас маҳалласи хотин-қизлар фаоли Соатхон Ғайбуллаеванинг фаолияти, оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича маҳаллада амалга оширилган ишлари оммалаштирилди.