Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ПҚ-8-СОНЛИ ҚАРОРИ МАЗМУН-МОҲИЯТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ПҚ-8-СОНЛИ ҚАРОРИ МАЗМУН-МОҲИЯТИ

23 февраль 2024 йил
179
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 9 январда “Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш жараёнларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

2023 йил 18 август куни ўзтказилган Ўзбекистон Республикаси президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ва статистик маълумотларни тақдим этиш жараёнларини соддалаштириш орқали бизнесга маъмурий юкни камайтириш мақсадида:

Адлия вазирлиги ва Статистика агентлигининг 2024 йилдан бошлаб тадбиркорлик субъектларидан талаб қилинадиган, ўзаро бир-бирини такрорловчи ва давлат органларининг бошқа органлардан олиш имконияти мавжуд бўлган ҳисобот ва статистика маълумотларини (кейинги ўринларда — ҳисобот) 1-иловага мувофиқ бекор қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Давлат органлари ва ташкилотлари ўзларининг ахборот тизимларидаги маълумотларнинг тегишли соҳани тартибга солувчи давлат органларига уларнинг мурожаатлари асосида белгиланган тартибда тақдим этилишини таъминласин.

Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) давлат органлари ва ташкилотлари тадбиркорлик субъектлари томонидан топшириладиган ҳисобот турларини ҳамда улардаги маълумотларни қуйидагилар орқали мақбуллаштириш чораларини кўриб боради:

давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида рақамли ҳукумат тизими доирасида маълумотлар алмашишни кенгайтириш;

соҳага ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали маълумотларнинг автоматик тарзда шаклланишини йўлга қўйиш;

б) давлат органлари ва ташкилотлари ҳар йили 1 сентябрга қадар Статистика агентлигига ҳисобот турларини мақбуллаштириш бўйича таклифларни киритиб боради;

в) Статистика агентлиги ҳар йили 1 декабрга қадар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган таклифлар асосида ҳисобот турларини мақбуллаштириш чораларини кўради.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистик маълумотларнинг ягона рўйхати (кейинги ўринларда — ягона рўйхат) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки:

ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботларни тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиш тақиқланади;

ҳисоботлар фақат ахборот тизимлари орқали тақдим этилади, ҳисоботларни қоғоз шаклида топшириш тартиби бекор қилинади.

Рақамли технологиялар вазирлиги Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Статистика агентлиги ва Солиқ қўмитаси билан биргаликда 2026 йил 1 январга қадар «тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети» орқали ҳисоботларни шакллантириш ва давлат органларига тақдим этишни назарда тутувчи Ягона ҳисоботлар тизимини жорий қилсин.

«Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси Ягона ҳисоботлар тизимининг оператори этиб белгилансин.

Белгилансинки, тадбиркорлик субъектлари томонидан Ягона ҳисоботлар тизими орқали ҳисоботларни топшириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

2026 йил 1 январдан барча тадбиркорлик субъектлари учун — ихтиёрий;

2027 йил 1 январдан кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун — мажбурий;

2028 йил 1 январдан барча тадбиркорлик субъектлари учун — мажбурий.

Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

тадбиркорлик субъектлари қонунчилик ҳужжатларида ҳисобга олиниши белгиланган маълумотларни Ягона ҳисоботлар тизимига киритиб боради;

давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали ҳисоботларни шакллантириш учун зарур маълумотлар Ягона ҳисоботлар тизимига киритилади;

ҳисоботлар Ягона ҳисоботлар тизимида автоматик тарзда шаклланади ва ҳисоботлардаги маълумотларнинг тўғрилигини тадбиркорлик субъекти тасдиқлайди;

давлат органлари ва ташкилотлари ўзларига зарур бўлган ҳисоботларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар доирасида Ягона ҳисоботлар тизими орқали олади;

Ягона ҳисоботлар тизимидаги маълумотларнинг махфийлиги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сақланади;

бухгалтерия дастурлари тизимидан фойдаланган ҳолда ҳисоботлар топшираётган тадбиркорлик субъектларига уларнинг маълумотлар базаларини Ягона ҳисоботлар тизимига интеграция қилиш имконияти яратилади.

Жиноят ишлари бўйича

Зафаробод туман суди раиси Ж.Бахронов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар