Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Судья ва ёшлар учрашуви

Судья ва ёшлар учрашуви

06 март 2024 йил
127
0

Жиззах вилоят суди судьяси Н.Эрназаров ҳамда Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман суди раиси Ж.Бахроновлар томонидан ёшларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш, амалдаги ва янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини жамоатчиликка тушунтириш бўйича кенг тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида туманнинг “Бўстон” маҳалласида жойлашган 1-мактабда учрашув ўтказилди.

Тадбир даовмида судьялар ёшларга мамлакатимизда охирги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан ёшларнинг билим олиши, ижтимоий,  иқтисодий ва сиёсий ҳаётлари учун ҳар бир соҳада яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида тушунчалар берилди ва уларга ўз орзуларини амалга оширишлари, етук мутахассис бўлишлари учун бидиий китобларни кўп ўқишлари, ватанни севишлари, унга садоқат билан хизмат қилишлари тушунтирилди.    

Шунингдек, тарғибот тадбири давомида мактаб ўқувчилари билан содир этилаётган жиноятлар, маъмурий ҳуқуқбузарликлар, оилавий низолар юзасидан тушунтиришлар берилди ҳамда ўқувчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.

 

 

Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман суди девонхона мудири Азизбек Қурбонов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар