Зафаробод тумани ҳокими“маҳалла еттилиги” билан учрашди.
Бугун туман ҳокими Ғайратжон Эшпулатов, туман ҳудудидаги “маҳалла еттилиги” билан учрашди. Дастлаб, туман ҳокими маҳаллалар еттилиги фаолиятини самарали йўлга қўйиш ва бу борадаги вазифаларга тўхталиб ўтди. Учрашув давомида ишсиз ёшларга ер ажратиб бериш ва шу орқали оилавий даромадларини ошириш масалаларига эътибор қаратилди. Шунингдек аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар тарбиясига эътибор қаратиш юзасидан топшириқлар берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)