Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » БОЙ БЎЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ

БОЙ БЎЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ

06 март 2024 йил
161
0

БОЙ БЎЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ

Инсон яралибдики, яхши яшашга интилиб яшайди. Аксарият кишилар келажагини моддий таъминотига қараб белгилашади. Тўғри-да, бой бўлишни ким ҳам истамайди, дейсиз?!

Бизнинг замонамизда матбуот нашрлари ёхуд Интернет тармоқлари орқали хорижлик миллиардерларнинг ҳаёти, бой бўлиш сирлари ҳақида кўплаб материаллар чоп этилмоқда. Айниқса, камбағалликдан миллионер бўлишга қадар оғир ҳаёт синовларини бошидан кечирган бойларнинг қандай қилиб пул жамғариш мумкинлиги хусусидаги семинар-тренинглар ташкиллаштириши урфга кирган.

Келинг, йирик тадбиркор-у ишбилармонларнинг бой бўлиш йўлидаги тажрибалари билан ўртоқлашамиз.

Омад формуласи

Бой бўлишни истасанг – ўйлагин, дейди америкалик руҳшунос ва файласуф Наполеон Хилл. Пулни бекорга сарф қилмаслик, интизомли бўлиш ва ҳамиша тўғри қарор қабул қилиш – омад формуласининг асоси. Агар бойлик сирини бир оғиз сўз билан ифода қилиб бўлганда эди, ўша биргина очқич сўзни айтиб қўяқолган бўлардик. Бунинг учун муттасил ўқиб-ўрганиш, ширин уйқулардан, тараллабедод базмлардан воз кечишга тўғри келади. Бой бўлишнинг ўзи бўлмайди. Шунинг учун ҳам тадбиркор миллиардерлар кўп эмас. Ўз орзуларини амалга ошириш учун машаққат чеккан одамларгина ниятига ета олишади.
Шунингдек, ҳар биримиз амал қилишимиз лозим бўлган бир нечта олтин қоидалар ёдда сақланг:

  1. Энг яхшисини истанг. Истак ҳар қандай мағлубиятни ғалабага айлантира олади. Ҳаётдан кўп нарса тиласангиз, у сизга шунча кўп ато этади.
  2. Ишонинг! Бошқариладиган ишонч ҳар қандай фикрни зўриқишдан титрашга мажбур қилади. Ўз-ўзини ишонтириш орқали ҳар қандай фикр асаб тизимига суқилиб киради ва унга таъсир қилади. Онг сизни шу заҳоти режа билан тақдирлайди. Энди эса зудлик билан ишга киришинг!

    Тасаввур қилинг! Бу аслида шундай устахонаки, унда режалар тобланади, истаклар амалга ошади, ички туртки, иштиёқ ва ҳар қандай ишни қилишга бўлган завқ-шавқ шаклланади ва онгимизнинг тасаввур билан боғлиқ ҳаракати ишга туширилади.

    Қарор қабул қилинг! Иш қанчалик катта бўлса, унинг олдида иккиланиш ва узил-кесил қарор қабул қилмаслик шу даражада катта хавфдир. Қатъиятсизлик – омадсизликнинг энг биринчи сабаби!

    Мақсадни белгиланг! Ўзингизга кунлик, ҳафталик, ойлик ва йиллик мақсадлар белгиланг ва шунга кўра ҳаракат қилинг. Сиз орзу қилган мувафаққият турли тўсиқларга учрамаслиги учун қўлингиз ва кўзингиз етадиган манзилларни кўзлашингиз шарт!

Бой бўлиш ҳақида хаёл суриш, орзу қилиш қийинмас. Аммо пул топиш учун нафақат ақлли бўлиш керак, балки изланувчан, тадбиркор ва айниқса меҳнаткаш бўлиш муҳимдир. Дунёга машҳур миллиардерларнинг аксарияти тасодиф туфайли эмас, балки тинимсиз меҳнат ва чиройли сабр орқали муваффақиятга эришганликларини яхши биламиз. Демак, юқоридаги фикрларга амалга қилган ҳолда бугунданоқ ҳаракатни бошланг! Муваффақият калити – қўлингизда!

Улуғбек НИЗАМОВ,

Америка Jacksonville университети

Бухгалтерия ва молия йўналиши

Бизнес бошқаруви магистранти

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

БИЛАСИЗМИ?
23 февраль 2024, Пятница
БИЛАСИЗМИ?
КОНСТИТУЦИЯ - БОШ ҚОМУСИМИЗ
29 декабрь 2023, Пятница
КОНСТИТУЦИЯ - БОШ ҚОМУСИМИЗ
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ
21 сентябрь 2023, Четверг
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ
25 июль 2023, Вторник
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар