Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод тумани ҳокими Эшпулатов Ғайрат Эшпулатовичнинг туман ёшларига МУРОЖААТИ

Зафаробод тумани ҳокими Эшпулатов Ғайрат Эшпулатовичнинг туман ёшларига МУРОЖААТИ

23 апрель 2024 йил
45
0

Азиз ёшлар!

Зафаробод тумани Ёшлар ишлари бўлими томонидан сизларга йўлланган мурожаатни ўқиб, Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги ролингиз тобора ортиб бораётганини яна бир бор ҳис қилдим.

Давлатимиз Раҳбари томонидан мамлакатимизда жорий йилни “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиниши, ҳар бир маҳаллада ёшлар билан манзилли ишлаш борасида олдимизга улкан вазифаларни қўймоқда.

Бу вазифаларни амалга ошириш учун ўтган йилнинг ўзида туманимизда “Ёшлар дафтари” орқали 667 нафар ёшларга 1 млрд 82 млн  сўмлик ёрдам кўрсатилди.

Ёшлар баланси” асосида 322 нафар“қизил” тоифадаги ёшлар 21 нафар сектор ва ташкилот раҳбарларига номма-ном бириктирилди. Амалий чоралар натижасида уларнинг ҳаммаси “яшил” тоифага ўтказилди.

Ҳар бир маҳаллада “фуқаробай” тасдиқланган “Ёшлар бандлик дастурлари” амалга оширилиб, 716 нафар ишсиз ёшлар ва мактаб битирувчиларининг бандлиги таъминланди.

Шунингдек, ёшларнинг 493 нафарига 10,8 млрд сўм имтиёзли кредит, 311 нафарига деҳқончилик учун 227,3 гектар экин майдонлари ажратилди.

Маҳалла, мактаблар тизимида ўтказилган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги мусобақаларда туманимизнинг 18 нафар ёшлари юқори натижаларни қўлга киритди.

Лекин, туманимизда ёшларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатларини кафолатлаш, уларни баркамол қилиб тарбиялаш, ҳаётда ўз ўринларини топишларига қаратилган ишларимизниянада такомиллаштиришимиз лозим.

Шу боис, жорий йилда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича зарур чораларни кўрамиз.

Бунинг учун, биринчи навбатда “Ёшлар дафтари” тизими орқали 269 нафар ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилишга асосий эътиборимизни қаратамиз.

“Ёшлар баланси” асосида 125 нафар давлат кўмагига муҳтож ёшларни 8 нафар сектор ва ташкилот раҳбарларига бириктириб, йил якунига қадар уларни тўлиқ “яшил” тоифага ўтказамиз.

Йил якунига қадар тадбиркорлик қилиш истагидаги 20 нафар ёшларимизнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун 600 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратамиз.

Деҳқончилик қилиш истагидаги 500 нафар ёшларга 250 гектар унумдор экин майдонларидан ажратиб, ҳар бир ёшнинг йилига ўртача 30-40 млн сўм даромадга эга бўлишини таъминлаймиз.

“Ёшлар бандлик дастурлари” ва “Ҳаракатлар режаси” орқали туманимиздаги барча маҳаллаларни ёшлар ишсизлиги ҳамда жиноятчилигидан ҳоли ҳудудга айлантирамиз.

Шунингдек, хорижда ишлаш истагидаги 269 нафар ёшларни мономарказ, касб-ҳунармаркази ва техникумда чет тили ва касб-ҳунарга ўқитиб, ташкиллаштирилган тартибда ривожланган давлатлардаги хавфсиз ва юқоридаромадли иш ўринларига юборамиз.

630 нафар ишсиз ҳамда битирувчиларимизни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касбларга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаймиз.

Хорижий тил сертификатига эга ёшлар сонини 2 минг 20 нафарга, ёш китобхонлар сонини 5 минг нафарга етказиш чораларини кўрамиз.

Бунинг учун ўқувчи ёшларимизни иккита хорижий тил ва битта касбга ўргатиш бўйича мактабларда барча зарур шароитларни яратамиз.

Ай-Ти соҳасига қизиқиши бор 40 нафар ёшларни“Ҳар бир маҳалладан икки нафар дастурчи”лойиҳасига жалб қилиш орқали соҳадаги юқори даромадли ишлар билан таъминлаймиз.

Шунингдек, туманимизда 2 та мактаб, 4 та спорт майдончалари барпо этилади, 1 та ёшлар сайилгоҳи, 1 та ёшлар ижод кўчаси, 1 та “Креатив парк”3 та кутубхона ташкил этилади.

Олдимизга қўйган бу улкан режа ва вазифаларни амалга оширишда сиз азиз ёшларимиз биз билан бир сафда бўлиб бор куч ва имкониятингизни сафарбар этишингизга,ташаббусни ўз қўлингизга олиб, маҳаллангиз ва тенгқурларингизнинг ҳаётини яхшилаш, туманимизни янада обод қилиш йўлида бор куч ғайратингизни аямаслигингизга ишонамиз.

Биз туман раҳбарларисиз азиз ёшларимизнинг таклиф ва ташаббусларини амалга ошириш учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этишга тайёрмиз.

Қарс икки қўлдан чиқади” – деган доно нақлга таяниб,сиз азиз ёшларимиз ҳар дақиқанинг қадрига етиб, ўз устингизда тўхтовсиз ишлашингиз, китоб ўқишингиз ҳамда хорижий тилларни ўрганишни“қатъий кун тартибингиз”га айлантиришингиз ҳамда туманимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга камарбаста бўлишингизга ишонамиз.

Умуман олганда биз сизларни доим қўллаб-қувватлаймиз ватуманимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда ёшларимизни фаол иштирок этишга, ташаббускор ва фаол бўлишга чақириб қоламиз.

Этиборингиз учун раҳмат!

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар