Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод тумани Ёшлар ишлари бўлимининг ҳудуд ёшларига МУРОЖААТИ

Зафаробод тумани Ёшлар ишлари бўлимининг ҳудуд ёшларига МУРОЖААТИ

23 апрель 2024 йил
49
0

Ҳурматли ёшлар!

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, интеллектуал салоҳияти, иқтидори ва ташаббусларини рўёбга чиқаришга қаратилган тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги – вертикал тизим яратилди.Маҳаллаларда ёшлар етакчилари институтининг жорий этилганлигиэса ёшлар мурожаатларини улар яшайдиган жойнинг ўзида ҳал этиш имконини бермоқда.

Бунинг натижасида, ўтган йилда:

Туманимиздаги 10 та маҳаллада ёшлар баланси шакллантирилиб, 12 288 нафар ёшлар билан индивидуал ишлаш тизими жорий этилди;

“Ёшлар жамғармаси”маблағлари ҳисобидан 667 нафар ёшларга 1 млрд 82 млн сўмлик ижтимоий ва иқтисодий ёрдамлар кўрсатилди;

Ёшлар томонидан туманимиз раҳбариятига қилинган  42 та мурожаатнинг 39 таси (92 фоизи) маҳалланинг ўзида ҳал этилди;

367 нафар ёшларга тадбиркорликка лойиҳалари учун 6,9 млрд сўм имтиёзли кредит, 297 нафар ёшларга деҳқончилик учун 119 гектар экин майдонлари ажратилиб, уларнинг бандлиги таъминланди;

интеллектуал ўйинлар оммавий ҳаракатга айланиб, бу тадбирларга 4 минг 290 нафар ёшлар жалб этилди;

“Ибрат фарзандлари” лойиҳаси доирасидаги 20 та бепул онлайн хорижий тил курсларида 2 минг 20 нафар ёшлар таҳсил олмоқда.

Ёшларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги лойиҳа ва танловларда 9 минг 682 нафар ёшлар қамраб олинди.

Туманимизда “Жиззах тажрибаси” асосида 40 нафар жиноят содир этишга мойил ёшлар билан манзилли ишлашга қаратилган “Ҳаракатлар режаси” амалга оширилди. Уларнинг 36 нафари “Жасорат мактаби” ҳарбий ўқув йиғинига, 4 нафари“Ватанпарварлар”тарбия оромгоҳига жалб этилди.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида барча соҳаларда туманимиз ёшларининг ижтимоий фаоллиги ошди.

Бугунги кунда туманимизда 30 ёшгача бўлган ёшлар 16 минг826 нафарни, 14-30 ёшдагилар эса 11 минг 230 нафарни(умумий ёшларнинг 66,7 фоизи) ташкил этмоқда.

Ёшларимизнинг қизиқишларини ўрганиш учун йил бошидамаҳаллаларда ўтказилган хатлов натижалари асосида улар билан манзилли ишлаш бўйича 9 та йўналишда махсус комплекс дастур ишлаб чиқилди. Бугунги кунда уларнинг ижросини таъминлашга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 125 нафар давлат кўмагига муҳтож ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий масалаларини ҳал қилиш орқали уларнинг ҳаётини яхшилашга кўмаклашамиз;

Маҳаллалар кесимидаги “Ёшлар бандлик дастурлари” орқали  630 нафар ишсиз ва битирувчи ёшларнинг бандлигини таъминлаймиз.

Шу мақсадда, ёшларимизнинг иккита тил ва меҳнат бозорида талаб юқори бўлган битта касбни мукаммал ўрганиб, катта ҳаётга мустақил қадам қўйишларига асосий эътиборимизни қаратамиз.

Ўз навбатида, ёшларимизда тадбиркорлик кўникмалари ва меҳнатсеварлик фазилатларини шакллантириш ҳамда уларнинг ташаббусларини рўёбга чиқаришга биринчи навбатдаги муҳим вазифа сифатида қараймиз.

Азиз ёшлар!

Бу йил хорижда меҳнат қилаётган ҳамда хорижда ишлаш истагидаги ёшлар билан ишлаш бўйича янгича механизмларни жорий этиб, 351 нафар ёшларни хорижий тилларга ўргатиш,ривожланган давлатларга мақсадли миграцияга жўнатиш ҳамда 269 нафар ёшларга “Ёшлар дафтари” имкониятлари орқали ёрдам кўрсатиш чораларини кўрамиз.

Маҳаллаларда“Жиззах тажрибаси”асосида жиноят содир этишга мойиллиги бўлган 56 нафар ёшлар билан ишлаш бўйича “Ҳаракатлар режаси”ни ишлаб чиқиб, йил якунига қадар ёшлар ўртасидаги жиноятларни икки баробар камайтиришни режалаштирганмиз.

Ёшларимизнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган “Беш ташаббус олимпиадаси”га 8 минг 200 нафар, ҳарбий ватанпарварлик тадбирларига 1 минг 800 нафар ҳамда бошқа лойиҳа ва танловларга  мингдан  1 мингдан ортиқ ёшларни жалб қиламиз.

Шунингдек, туманимизда ёш авлоднинг сифатли таълим олиши, уларнинг жисмоний ва маънавий соғлом, ватанпарвар инсонлар бўлиб вояга етиши учун барча куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз.

Ҳурматли тенгдошлар!

Ёшлар билан ишлаш бўйича жорий йилда туманимизда намуна яратиш, уларнинг муаммоларини бевосита маҳаллаларнинг ўзида ҳал этиш, таклиф ва истакларини рўёбга чиқаришга сиз азиз тенгдошларимизни биргаликда ҳаракат қилишга чорлаймиз.

Биз, ёшлар бу мақсадларимизга эришишда туманимиз ҳокимлиги ва сектор раҳбарларининг қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламиз.

Эътиборингиз учун раҳмат!

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар