Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод туманида матбуот анжумани ўтказилди.

Зафаробод туманида матбуот анжумани ўтказилди.

27 июль 2024 йил
35
0

Жорий йилнинг 27 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2023 йил 11 сентябрьдаги ПФ-158-сон фармонидаги “Мактабгача таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда болаларнинг тўлиқ қамровини таъминлаш” борасида, Зафаробод туманида олиб борилган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. Анжуман даставвалида сўз олган мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Эркин Бегбутаев томонидан олиб борилган ишлар бўйича ҳисобот берилди.

 

Зафаробод туманида бугунги кунда 62 та мактабгача таълим ташкилоти  (12 таси давлат, 2 таси хусусий, 48 таси ОНМТТ) фаолият кўрсатиб келмоқда. Туманда жами 3-7 ёшли 4320 нафар болалардан, 3556 нафари (82.3 фоиз) мактабгача таълимга қамраб олинган. (Жумладан, 2357 нафари (54,6 фоиз) давлат МТТларга, 1199 нафари (27,8 фоиз) нодавлат МТТларда). Жорий йилнинг 1-январ ҳолатига мактабгача таълим ташкилотлари сони 58 тани, 3-7 ёшдаги болалар қамрови 3403 нафар (83,7 фоиз) ни ташкил этган. Туманда йил давомида мактабгача таълим ташкилотлари сони 62 тага, 3-7 ёшли болалар қамрови 3417 нафар (0.4 фоизга) оширилган.  Зафарабод туманида "Бирлик" ҚФЙда ЯТТ Холжигитова Гулҳаё Назарқосим қизига қарашли оилавий НМТТнинг мавжуд 25 қуввати 50 қувватга оширилди ва қўшимча 25 нафар болалар қамраб олинди, Бирлик ҚФЙда 1 та янги Очилова Ойша Абдухошимовнага қарашли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилди ва 21 нафар тарбияланувчи қамраб олинди. Бирлик ҚФЙда “Баҳора Меҳрибону” номли ДХШ асосидаги НМТТининг мавжуд 120 қуввати 180 қувватга оширилди ва 46 нафар болалар қамраб олинди. Нурафшон ШФЙда Отақулова Лобарга қарашли оилавий НМТТнинг мавжуд 25 қуввати 39 қувватга оширилди ва қўшимча 7 нафар болалар қамраб олинди,  Писталикент ШФЙда Исломова Гуласалга қарашли оилавий НМТТнинг мавжуд 25 қуввати 45 қувватга оширилди ва қўшимча 10 нафар болалар қамраб олинди, жами қўшимча 153 нафар болалар қамраб олинди натижада қамров фоизи  82,3 фоизга оширилди. Анжуман давомида мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Эркин Бегбутаев,  туман ОАВ ходимлари томонидан берилган саволларга жавоблар берди.

 

 

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар