Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Суд қарорлари ижроси мажбуран ундирилмоқда.

Суд қарорлари ижроси мажбуран ундирилмоқда.

28 сентябрь 2024 йил
61
0

Бюронинг Зафаробод туман бўлими иш юритувидаги Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 15.08.2024 йилдаги 2-1401-2405-14896-сонли ижро ҳужжатига кўра қарздор Ш.Дж ҳисобидан АТБ Капитал банк фойдасига  20.561.131 сўм кредит қарзи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Ушбу ижро ҳужжати юзасидан қарздор Ш.Дж давлат ижрочиси томонидан бир неча маротаба оглантирилишига қарамасдан кредит қарздорлигини тўлмасдан келган.

Жорий йилнинг 20 август куни қарздорга тегишли “Lacetti” русумли автотранспорт воситасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги Қонуннинг 42-моддасига асосан қидирув  эълон қилинган.

Олиб борилган қидирув натижаларига кўра қарздор тегишли “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси 25.08.2024 йилда  топилиб, жарима майдончасига қўйилиши таъминланган .

Хозирда автотранспорт воситасини http://office.e-auksion.uz/ онлайн савдо платформаси орқали реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.

Бўлим давлат ижрочиси

1-даражали юрист Л.У.Каримов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар