Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Қонун устуворлиги таъминланди...

Қонун устуворлиги таъминланди...

31 июль 2024 йил
83
0

Бюронинг Зафаробод туман бўлими иш юритувида суд қарорларига асосан жами 410 та қарздор фуқаролар ҳисобидан алимент ундириш тўғрисидаги ижро ишлари мавжуд.

Жорий йилнинг 6 ойлиги давомида жами 21 нафар алимент тўловларидан бўйин товлаган қарздорларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47 моддаси 4 қисми билан махмурий иш қўзғатилиб, тегишли тартибда суд органларига қўриб чиқишлик учун юборилган.

Шундан 20 нафарига алимент қарздорларга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган бўлиб, 1 нафар қарздорга нисбатан базавий хисоблаш миқдорининг 2 баробари миқдорида жарима жазоси қўлланилган.

 Ҳусусан фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 16.09.2020 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор И.Р ҳисобидан У.Р фойдасига 1 нафар фарзандимнинг моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 17.09.2020 йилда келиб тушган ва Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан қарздорга нисбатан Қонуннинг 42-моддасига асосан қарздорга нисбатан 01.08.2020 йилда қидирув эълон қилинган.

Шунингдек, қарздор томонидан алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли, алимент тўловларидан қарздорлиги 41 млн сўмни ташкил қилган.

Бироқ, алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаганлиги сабабли, 24.07.2024 йилда қарздор қидирувдан топилиб, Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судига маъмурий баённома расмийлаштирилиб қонунний кўриб чиқишлик учун юборилган.

Шунга кўра, қарздорга нисбатан ЖИБ Зафаробод туман суди томонидан қарздорга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. 

 

Бюронинг Зафаробод туман бўлими давлат ижрочиси 1-даражали юрист  Д.Я.Сайпиев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар