Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод туманида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловининг 18 май кунида бўладиган маҳаллалар номзодлари

Зафаробод туманида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловининг 18 май кунида бўладиган маҳаллалар номзодлари

14 май 2022 йил
419
0

Жорий йилнинг 18 май куни қуйидаги сайловлар:

-“Ёрқин” шаҳарча фуқаролар йиғинида соат 10:00 да 2-сонли умумтаълим мактаби биносида.

 

-“Писталикент” шаҳарча фуқаролар йиғинида соат 15:00 да 4-сонли умумтаълим мактаби биносида.

 

 

“Ёрқин" қишлоқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига

НОМЗОДЛАР

Хурсанов Рашид Назарқуловичнинг таржимаи ҳоли


 

Хурсанов Рашид Назарқулович 1983 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги физика астраномия.

Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 2004-2007 йй. - Зафаробод қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси, 2007-2009 йй. - Зафаробод туман 2-ўрта мактаб ўқитувчиси,

2009-2013 йй. - Зафаробод қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси, 2013-2018 йй. - Зафаробод қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи умумтаълим фанлар кафедираси мудири, 2018-2020 йй. - Зафаробод қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқув ишлар бўйича директор ўринбосари, 2020-2020 йй. - Зафаробод тумани халқ таълими бўлимига қарашли 5-умум таълим мактаби ўқитувчиси, 2020-2021 йй. - Зафаробод туман ҳокимлиги Ташкилий-назорат гурухи раҳбари, 2021-2021 йй. - Зафаробод туман халқ таълими бўлимига қарашли 5-умумтаълим мактаби ўқитувчиси,

Ҳозирги кунда 2021 й. ҳ.в. - Зафаробод туман  2-сонли умумий ўрта мактаби ўқув ишлар бўйича директор ўринбосари “Ёрқин” шахарча фуқаролар йиғинида
38 йилдан буён доимий яшайди.

Қосимов Бахром Сулаймоновичнинг таржимаи ҳоли

Қосимов Бахром Сулаймонович 1970 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги меҳнат таълими.

Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 1989-1994 йй - Зафаробод тумани Зафаробод қишлоқ кенгашида хисобчиси, 1994-2007 йй - Зафаробод тумани Ёрқин қишлоқ фуқаролар йиғини масьул котиби,

2007-2011 йй - Зафаробод тумани Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази инспектори, 2011-2013 йй - Зафаробод тумани Ёрқин қишлоқ фуқаролар йиғини масьул котиби, 2013-2018 йй - Зафаробод тумани Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази инспектори, 2018-2021 йй - Зафаробод тумани Бандликка кўмаклашиш маркази мутахассиси,

Ҳозирги кунда 2021 й. - ҳ.в. - Зафаробод касб-хунарга ўқитиш марказида Мехнат мухофазаси ва техника хафвсизлиги бўйича ўқитувчиси “Ёрқин” шахарча фуқаролар йиғинида 52 йилдан буён доимий яшайди.

 

“Писталикент" қишлоқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига

НОМЗОДЛАР

 Ахмедов Абдулхаким Хусановичнинг таржимаи ҳоли

Ахмедов Абдулхаким Хусанович 1967 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги олим-аграном.

Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1991-1993 йй. - Зафаробод тумани Темирязов хўжалиги агрономи, 1994-1996 йй. - Зафаробод тумани Темирязов хўжалиги бригада бошлиғи, 1996-2000 йй. - Зафаробод тумани дон қабул қилиш пункти ошпази, 2000-2016 йй. - Зафаробод тумани “Лозут-продукт” корхонаси иш бошқарувчиси, 2016-2021 йй.- Зафаробод тумани “Писталикент” шаҳарча фуқаролар йиғини раиси,

Ҳозирги кунда 2021 й - ҳ.в. - Зафаробод тумани Ўсимликларни химоя қилиш карантини аграном энтонолог “Писталикент” шахарча фуқаролар йиғинида 32 йилдан буён доимий яшайди.

 

Абдалимов Шавкат Отақуловичнинг таржимаи ҳоли

 

Абдалимов Шавкат Отақулович 1962 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги ўқитувчи.

Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1978-1979 йй. - Қўшробод тумани Э.Жуманбулбул ўғли номли хўжалик ишчиси, 1979-1980 йй. - Тошкент давлат чет тиллар педагогика институти тайёрлов курси тингловчиси. 1980-1985 йй. - Тошкент давлат чет тиллар педагогика институти  талабаси, 1985-2014 йй. - Зафаробод тумани 6-мактаб ўқитувчиси, директор ўринбосари,

2014-2019 йй. - Зафаробод тумани 6-умумий ўрта таълим мактаб директори,

Ҳозирги кунда 2019 й. - ҳ.в. - Зафаробод тумани 6-сонли умумий ўрта таълим мактаби  ўқитувчиси “Писталикент” шахарча фуқаролар йиғинида 37 йилдан буён доимий яшайди.

 


 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар